Хави: “Барса”да фақат икки футболчининг жойи кафолатланган!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес Каталонияга келганидан бери таркибни сайқаллашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг натижасида жамоа яна жиддий совринлар учун курашадиган ҳолатга келди.

Шундан келиб чиқиб, “Барселона” раҳбарияти икки ҳужумкор футболчидан бошқа ҳар қандай ўйинчи бўйича трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Хави Эрнандес  клуб мутасаддиларига Усмон Дембеле ва Роберт Левандовскидан бошқа ҳар қайси футболчи бўйича музокара ўтказишга рухсат берган.

“Барселона” ўтган йили ёзда Усмон Дембеленинг шартномасини 2024 йилнинг ярмигача узайтирди. Шунингдек, “Бавария”дан Роберт Левандовскини олиб келиб, 2026 йилниг ярмигача битим имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!