Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ҳамда "Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси  Искога қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ ёзда “канонирлар” билан амалдаги шартномаси якунланадиган 27 ёшли уэльслик футболчи “Интер” билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг айни дамдаги трансфер баҳоси эса 38 млн еврони ташкил этади.

Туринликлар Искони ҳам кўз остиларидан узоқлаштиришмаяпти. Бироқ, “Юве”га испаниялик футболчининг трансфер баҳоси катта эканлиги маъқул келмаяпти. Қайд этиш лозимки Исконинг трансфер баҳоси 80 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Рэмзи “Арсенал” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.