Златан “Ливерпуль” билан ўйинда майдонга туша олади, Рохо эса йўқ

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Ливерпуль"га қарши АПЛ 21-турида майдонга туша олишини айтди.

"Златаннинг бироз тоби йўқ эди, аммо якшанба куни у “Ливерпуль” билан ўйингача тузалиб кетишидан умидворман. Менимча у сафга қайта олади", – дейди Моуриньо.

Катта эҳтимол била бўлажак ўйинда Маркос Рохо майдонга туша олмайди. Сабаби аргентиналик футболчи “Рединг”га қарши (4:0) Англия Кубогида жароҳат олганди.  

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўртасидаги учрашув 15 январь куни “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтади.