Легионеримиз жамоаси Европа Чемпионлар лигасида рақибни “илма-тешик” қилиб ташлади!
Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони “Сабах” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик легионер Умарали Раҳмоналиев Европа қитъасининг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасининг саралаш турнирида муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.
Бокуликлар дастлабки икки раунддаги икки рақибини қаторасига тўртта учрашувда мағлуб этган эди. Учинчи босқичда Даниянинг “Орхус” клубига тўқнаш келган “Сабах” футболчилари рақиб майдонидаги биринчи баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Аммо плей-офф босқичи йўлланмаси учун кечган тўқнашувнинг жавоб ўйинида бокуликларни тўхтатиб бўлмади. Озарбайжон клуби ўз мухлислари гувоҳлигида данияликлар дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди.
“Орхус” жамоаси дарвозасини Велько Шимич, Стив Сольве, Жой-Лэнс Миккельс ва Ксандер Северина ишғол қилди. Барча голлар иккинчи бўлимда киритилди.
“Сабах”ни йирик ҳисобдаги ғалабасига учрашувда тўлиқ ўйнаган Умарали Раҳмоналиев ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
Энди озарбайжонликлар Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳига йўл очадиган плей-оффда “Хапоэль” (Беэр-Шева, Исроил) ва “Црвена Звезда” (Сербия) рақобатида устун келган жамоа билан куч синашади. Бу жамоаларнинг биринчи ўйинида исроилликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Умарали Раҳмоналиев Боку жамоаси сафида 2025 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланган Умарали 20023 йилда Тошкент клубидан Россиянинг “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилган эди.
“Рубин” асосий таркибга киришга қийналган ўзбек футболчисини “Сабах”га ижарага жўнатди. Кейин бокуликлар иқтидорли ярим ҳимоячини тўлиқ трансфер қилди.
22 ёшли Умарали Раҳмоналиев ўтган мавсумда Озарбайжон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Раҳмоналиев “Сабах” жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.
Машҳур мураббий: Шомуродов менинг ўйин схемамга жуда зўр тушади!
Ўзбек легионери Россияга қарши ўйнашга тайёр!
Европа клуби ўзбек футболчиси трансферига қандай муносабат билдирди?
Шомуродовга янги харидор чиқди!
Мундиалдаги энг ёш ўзбек футболчиси Европа клубига ўтди
“Башакшеҳир” хўжайини Шомуродов трансфери бўйича муносабат билдирди
Шунчаки даҳшат! Ҳусановнинг янги маоши маълум қилинди

Fikrlar