"Барса" олиб келмоқчи бўлган Хавининг товон пули қанча?

Мавсум дебютанти "Райо Вальекано"дан учралган мағлубиятдан сўнг Рональд Куманни истеъфога чиқарган "Барселона" зудлик билан янги мураббий қидирмоқда.

Жамоа афсонаси Хави каталонияликларни бошқаришга рози бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Хави ҳозир ишлаётган "Ал-Садд" билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олди. Испанияликнинг товон пули 1 миллион еврони ташкил этади.

"Diario Sport" хабарига кўра, Қатар клубида Хави билан биргаликда фаолият олиб борган мутахассислар ҳам Каталонияга қўчиб ўтади. Мураббийнинг акаси Оскар, ёрдамчиси Серхио Алегре ва фитнес бўйича мутахассис Иван Торрес штабдан ўрин олган.

Унинг "Барселона" бошқарувига келиши янги лойиҳа учун энг маъқул вариант сифатида кўрилмоқда.

"Барселона"га янги бош мураббий тайинланди!

"Барса" - "Реал" учрашувидаги ҳолат юзасидан прокуратура иш олиб боради

Бўшатиб юборилган Куман "Барса"дан яхшигина пул олади

Куман ортидан "Барса"нинг 3 афсонаси ҳам клубдан кетишга яқин турибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!