“Женоа” Балотеллининг ўрнига Шомуродовни танладими?(фото)
Балотелли ҳамон ишсиз юрибди
Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” клуби президенти Энрико Прециози ёзги трансферлар мавсумида машҳур ҳужумчи Марио Балотеллини олиш режаси бўлганини эътироф этди.
- Биз Балотеллига шартнома таклиф қилишни ўйлаган эдик. Бироқ кейин умуман бошқа футболчини танладик. Биз тўғри йўл тутдик. Балотелли яхши йигит, лекин ҳозир режаларимизга кирмайди. Мен чин дилдан у ўз фаолиятини қайта йўлга қўйиб олишини тилайман, - деди Прециози.

Марио Балотелли олти ойдан ошиқ муддат ишсиз юрибди. “Женоа” эса ёзги трансферлар вақтида “Ростов”дан ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни трансфер қилди.

Изоҳлар (0)