Легионеримиз энг зўр футболчилар қаторида!

2021 йил Шаҳбоз Умаров учун муваффақиятли якунланмоқда. Истеъдодли футболчимизни мавсумни Беларусь кубогини қўлга киритиш билан бошлаб, чемпионат олий лигасининг кумуш медали билан якунланди.

Яхши биласиз, Шаҳбоз ўтган йили илк бор легионер сифатида “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилиб, 30 та учрашувда тўртта гол ва учта голли пас муаллифи бўлганди. Беларуснинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган БАТЭда ҳамюртимизнинг самарадорлиги юксалгани эътиборга молик.

Мавсум аввалида етакчилик қобилиятини намойиш қилган Шаҳбоз ҳужум чизиғининг турли нуқталарида тўп тепди. Рақиблар дарвозасига олтита тўп киритиб, саккиз марта жамоадошларига голли пас узатди.

18.09.2021_bate_shaxter_15

Ҳамюртимизнинг бу натижалари БАТЭ футболчилари орасидан энг зўрларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада юқори ўринлардан бирини эгаллашига сабаб бўлди. Жамоанинг мавсумдаги энг яхши ижрочиларини аниқлаш бўйича жами 24-маротаба ташкил этилган сўровномада 14 нафар футболчининг номи қайд этилди. Овоз беришда футбол мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар иштирок этди. Биринчи ўринга уч, иккинчисига икки ва учинчи қаторга лойиқ кўрилганига бир очко берилди.

Сўровнома якунларига кўра, БАТЭнинг якунланган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси сифатида Евгений Яблонский эътироф этилди. Кейинги поғоналарни хорватиялик ҳимоячи Яков Филипович ва ярим ҳимоячи Павел Нихайчик эгаллади. Шаҳбоз Умаров кучли тўртликдан жой олди.

Сўровноманинг умумий натижалари қуйидагича кўриниш олди:

  1. Евгений ЯБЛОНСКИЙ — 172 (105+52+15)

 

  1. Яков ФИЛИПОВИЧ — 155 (102+40+13)

 

  1. Павел НЕХАЙЧИК — 113 (69+32+12)

 

  1. Шаҳбоз УМАРОВ — 63 (9+32+22)

 

  1. Александар ФИЛИПОВИЧ — 30 (12+6+12)

 

  1. Андрей КУДРАВЕЦ — 22 (0+8+14)

 

  1. Станислав ДРАГУН — 14 (3+8+3)

 

  1. Николай СИГНЕВИЧ — 14 (0+12+2)

 

  1. Павел КАРАСЕВ — 6 (0+4+2)

 

  1. Антон ЧИЧКАН — 4 (0+2+2)

 

  1. Валерий ГРОМИКО — 2 (0+0+2)

 

  1. Неманья МИЛИЧ — 2 (0+2+0)

 

  1. Данила НЕЧАЕВ — 2 (0+2+0)

 

  1. Максим СКАВИШ — 1 (0+0+1)

01F05495-942C-41FC-A6BB-06638854D63A-820x420

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги мавсум якунига кўра, Шаҳбоз Умаров Беларусь олий лигасида ўйнаётган энг зўр легионер рамзий терма жамоасидан жой олган, унинг “Шахтёр” дарвозасига киритган тўпи мавсумнинг энг чиройли голларидан бири сифатида эътироф этилган эди.

Ўзбек легионери катта суммага трансфер қилинади!

Шомуродов ва Абрахам. Моуриньо қудратли “Рома”ни яна кимлар билан қурмоқчи?

Тўпурар легионеримиз: Мен тезкормасман, техникам ҳам зўр эмас демайман, лекин...

Европа Чемпионлар лигасида қатнашадиган клуб “Навбаҳор” кўзлаган легионеримизга шартнома таклиф қилди

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!