Европа Чемпионлар лигасида қатнашадиган клуб “Навбаҳор” кўзлаган легионеримизга шартнома таклиф қилди

2021 йил истеъдодли ҳужумчимиз Игорь Сергеев учун омадли келди. Ўтган йили “Пахтакор” таркибида клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган ва чемпионликни қўлга киритган ҳужумчи жорий йил бошида Қозоғистон чемпионатига кўчиб ўтган эди.

Яхши биласиз, аввалига Игорь ўз олдига катта мақсадларни қўйган ва чемпионлик учун курашиши кутилган “Актобе”ни танлади. Ушбу жамоанинг асосий юлдузи сифатида энг катта маошни олган ҳужумчимиз шунга яраша кўп гол ура бошлади. Актобеликлар сафида ҳамюртимиз 18 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига еттита гол ёздириб қўйди.

unnamed

Бироқ, жамоа раҳбарияти алмашгач, мавсумга қўйилган режалар, мақсадлар ва ҳатто муносабатлар ҳам ўзгариб кетди.

Қозоғистон премьер-лигасининг биринчи даврасидан кейин “Тобол” таркибини кучайтириш мақсадида Игорь Сергеевни ўз сафига қўшиб олди. Қолаверса, кустанайликлар УЕФА Конференциялар лигасида муваффақиятли қатнашиш учун кучли ҳужумчига бўлган эҳтиёжни ўзбекистонлик тўпурар орқали ҳал қилишни кўзлаганди. Сергеев уларнинг таклифини қабул қилди, Конференциялар лигаси саралашида тўртта ўйинда қатнашиб, Хорватиянинг “Хайдук” жамоаси дарвозасига иккита тўп киритишга эришди. Шу тариқа, УЕФА миқёсидаги мусобақаларда гол уриш бўйича олис Европада юрган Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоевни ёлғизлатиб қўймади.

Моҳир ҳужумчимиз “Тобол” учун премьер-лигада еттита ўйин ўтказди. Кустанайликлар сафида Игорь тўрт марта тўп киритди. Ҳамюртимиз “Тобол”нинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди. Жами 11 та гол билан чемпионат тўпурарлари баҳсида учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистоннинг Meta-ratings.kz  сайтининг хабар беришича, “Тобол” раҳбарияти ҳамкорликни узайтириш мақсадида ўзбекистонлик ҳужумчига янги шартнома таклиф қилган. Бу жамоа мамлакат чемпиони сифатида келаси масвум Европа Чемпионлар лигасининг саралаш беллашувларида қатнашиши инобатга олсак, Сергеевда ҳам Яхшибоев сингари футбол оламининг энг нуфузли турнирида тўп тепиш имкони бўлади.

sergeeeev

Мазкур сайт Игорь Сергеев моддий масалалар ҳал этилса, “Тобол”да қолишга тайёр эканини маълум қилган.

Шу ўринда, тажрибали ҳужумчида Ўзбекистон Суперлигасига қайтиш варианти ҳам бор. Яқинда, сайтимиз орқали “Навбаҳор” чемпионатимизнинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари бўлиб келаётган Драган Черанни қўлга кирита олмаса, асосий ҳужумчи сифатида Игорь Сергеевни таклиф қилиши ҳақида хабар берган эдик. Шу ўринда, наманганликлар билан ҳамкорлик қилаётган Самвел Бабаян Игорь Сергеевни “Навбаҳор”га ўтишга кўндириши мумкинлигини ҳам инобатга олиш керак.

Игорь Сергеев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йилдан “шерлар”нинг асосий таркибида ўйнаган. Моҳир ҳужумчи фаолияти давомида 2016 йилда бир мавсум Хитой чемпионатида “Бэйцзин Гоань” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб 14 та учрашувда битта гол урган. 2017-2018 йилларда Бирлашган Араб Амирликларининг ”Аз-Завра” клубида ўнта беллашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

Игорь Сергеев Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпиони, миллий чемпионат тўпурари ва мамлакатимиз кубоги соҳиби ҳисобланади.

28 ёшли ҳужумчи 2013 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосидир. У шу пайтга қадар бош жамоа сафида 59 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилган.

H0mCu516025652393014_l

Азиз мухлислар, Игорь Сергеев “Тобол”да қолгани маъқулми ёки “Навбаҳор”га ўтганими?

Фикр-мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Ўзбек боксчиси бир неча камарлар соҳибини таслим қилди

Яхшибоев жамоаси бу борада энг зўри...

Шомуродов ва “Рома”ни жиддий синовлар кутмоқда

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Яхшибоев Чемпионлар лигаси билан хайрлашди, лекин...

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

“Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
PROSTO TELE
13/12/2021 18:32
Навбахорда пишириб куйганми. Тоболда колгани яхши. Навбахорни Бабаян билан хоким бува хароб килишади. Бир пачка.
Ал-химик
13/12/2021 23:18
Қозоқларда ўйнагани маъқул, ҳам соқва қилади ҳам ўйин тажрибаси ортади. Газни бос Игоржон, Навбаҳорда ўйининг пасайиб кетади. Одил жуниордан олсин, нормалри ўйинчилар чиқяпти.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
13/12/2021 21:57
bizaga kelsa yana uyinni qochadi. shu bolaga narmalni pas berdi. gol urush qobiliyati bor keyin tuliq himoyachilarga ham bosimga ushlap turadi.