Легионеримизни ўйнатмаган жамоа премьер-лигадан четлатилади!

Жорий йилнинг бошида “Насаф” тарбияланувчиси Бобур Абдухолиқовни трансфер қилиб, унга асосий таркибдан жой беришни истамаган Львовнинг “Рух” жамоаси Украина чемпионати премьер-лигасини тарк этиши кутилмоқда.

Абдухолиқов львовликлар таркибига қўшилганидан кейин ёшлар жамоасида бир неча учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол урган ҳолда ўз маҳоратини кўрсата олди. Бироқ, мураббийлар штаби ўзбекистонлик легионерни асосий таркибга жалб қилишни пайсалга солаверди. Бобур Абдухолиқов ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Рух” билан шартномасини бекор қилиб, юртимизга қайтди.

Куни кеча ўзбекистонлик ҳужумчи Беларусь вакили “Энергетик-БГУ” билан шартнома имзолангани эълон қилинди ва навбатдаги турда Абдухолиқов ҳамюрти Шаҳзод Убайдуллаев билан минсклик талабалар сафида дебютини ҳам нишонлади.

Screenshot_8

Энди футболчимизнинг қадрига етмаган “Рух” жамоаси муаммосига қайтсак. Айни пайтда Львов шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган клуб ва Украина футбол ассоциацияси ўртасида можаро давом этмоқда.

Бунга львовликларнинг премьер-лига жамоаларини қабул қилиш бўйича барча талабларга жавоб берадиган стадиони йўқлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Клуб уй учрашувларини Тернополь шаҳрида ўтказишини таъкидламоқда. Бироқ, Украина футбол ассоциацияси буни тақиқлаб қўйди. Регламентга кўра, Украина премьер-лигасининг барча иштирокчилари уй учрашувларини клуб жойлашган ҳудуддаги стадионда ёки ўша ҳудудни ўз ичига олган вилоятдаги аренада ўтказиши шарт.

Львов шаҳрида эса Украина премьер-лигаси талабларига жавоб берадиган биргина стадион “Арена-Львов” бор. Бу маҳобатли иншоот 2012 йилги Европа чемпионати учрашувларини ўтказиш учун қурилган. Бироқ, “Рух” клубининг бу аренани ижарага олишга ва унда ўйин ўтказишга молиявий томондан кучи етмайди.

42c29-Arena-Lvov

Вазият кузатиб бораётган экспертларнинг таъкидлашича, ҳозирча томонлар бир бирига умуман ён босмоқчи эмас. Украина премьер-лигаси ташкилотчилари ва Украина футбол ассоциацияси ҳар қандай вазиятда ҳам регламент қоидаларига амал қилиниши таъминланлиниши кераклигини уқтирмоқда.

“Рух” раҳбарияти эса, вазиятдан келиб чиқиб, уй учрашувлари ўтказиладиган аренани ўзи танламоқчи.

Ҳозирча, ушбу можаронинг ягона ечими сифатида “Рух”нинг премьер-лига мусобақаларидан четлаштирилиши тилга олинмоқда. Чунки томонлар ўзаро келишишни истамяпти ва бундай вазиятда масала клуб зарарига ишлайди.

Хориж оммавий ахборот воситалари тез орада “Рух” премьер-лигада иштирок этмаслиги ҳақида расман эълон қилишини ёзмоқда.

“Рух” ўтган мавсумда асосан премьер-лигада қолиш учун курашди. Сўнгги турлардаги ижобий натижалар туфайли улар 14 та жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб, юқори лигадаги жойини сақлаб қолди.

34e0f72f926729b50fef131227370a32

Украина чемпионатининг янги мавсуми 23 июль куни бошланади. “Рух” жамоаси биринчи учрашувини 25 июль куни “Металлист” майдонида ўтказиши белгиланган.

Шомуродов рақамини ўзгартирди!

Шомуродов янги мавсумда нечта гол ура олади? Элдор саволга жавоб берди!

Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини айтди!

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф лучше
19/07/2021 07:53
Xaromi rux
&
Турсун Ғани
19/07/2021 03:20
ЯҚИНДА БУ КАМАНДА ЎЛАДИ. ФАҚАТ УНДАН РУХИ ҚОЛАДИ...
&
Турсун Ғани
19/07/2021 02:33
ЭЙЙ БАТТАР БЎЛСИН РУХ...