Моуриньо: Озгина сабр қилинг, “Рома” юлдузлар жамоасига айланади!

“Рома” катта ўзгаришлар остонасида турибди. Бу жамоани гранд клублар қаторига қўшиш учун таклиф этилган Жозе Моуриньо ёзги трансферлар вақтида фаол ишлаганига қарамай, ўзи истаган таркибни туза олмади. Португалиялик мутахассис рўйхатидаги футболчиларни узоқ кутмоқчи эмас ва шу боис, римликлар январь ойида имкон қадар кўпроқ юқори малакали ўйинчиларни ўз сафига жалб этишга ҳаракат қилади.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол мухлисларининг Элдор Шомуродов туфайли “Рома”га беэътибор эмаслигини инобатга олган ҳолда эътиборингизга ушбу клуб атрофидаги хабар, янгилик ва қизиқарли маълумотларни тақдим қилишда давом этади.  

Моуриньога “Реал” футболчиси керак!

“Рома” майдон марказида устунлик қилиш учун “Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальосни трансфер қилмоқчи. “Қироллик клуби” асосий таркибига кира олмаган испаниялик футболчи ўтган мавсумни “Арсенал”да ўтказди. Унинг Англия премьер-лигасидаги ўйини кўп жамоалар эътиборини тортди.

Ёзда ижарадан Мадридга қайтган Дани Себальос тўпиғидан жароҳат олгани туфайли бошқа жамоага ўтишга улгурмади. “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти унга имконият бермоқчи эмас. Моуриньо декабрь ойигача даволаниши керак бўлган истеъдодли футболчига ишонч билдиришга тайёр.

Футболчининг ўзи ҳам етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиши учун Мадриддан бошқа клубга кетишга рози.

dani-ceballos-real-madrid-2018-19_wxzyisdxpmp1427hol3xk456

Римликлар “Тоттенхэм” ўйинчисини кутмоқда

“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Ҳарри Уинкс тез орада Италия чемпионатига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

 Ҳарри жамоа мураббийлари унга етарли даражада эътибор қаратмаётганидан норози бўляпти. Шу сабабли, у қишки трансферлар вақтида Лондондан кетмоқчи.

Ўтган мавсум “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Рома”га олиб келишга қарши эмас. Бироқ, Уинксга “Интер” ҳам қизиқиш билдираётгани бу трансферни бироз қийинлаштиради.

“Тоттенхэм” бу футболчисини тўлиқ сотишни истамаяпти. Бошланишига улар ярим ҳимоячини мавсум охиригача ижарага бериши мумкин.

Уинкснинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. У жорий мавсумда олти марта майдонга тушиб, жамоадошларига битта голли пас оширди.

winks

Моуриньо қадрламаган ўйинчига чемпион жамоа харидор

Жозе Моуриньо қишда жамоани тарк этиши керак бўлган футболчилар рўйхатига испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Вильярни ҳам қўшди. Ўтган мавсумда асосий таркибда ўйнаган футболчининг ҳозирги ҳаракатлари португалиялик мутахассисга тўғри келмади.

Маълумотларга қараганда, Вильярга Испаниянинг амалдаги чемпиони “Атлетико” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Диего Симеоне истеъдодли ёш футболчисини январь ойидаёқ Мадридга олиб келишга қарор қилган.

Гонсало Вильяр “Эльче” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йили “Рома”га олиб келинган футболчи шу кунга қадар римликлар сафида эликка яқин ўйин ўтказган.

Villar-Roma-2104-epa

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

“Рома”да катта тозалаш бошланди. Моуриньо Шомуродовни танлади!

Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди!

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Европадаги легионерларимиз: Аламли мағлубият, битта гол ва тузалмаган жароҳат!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар