Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

Элдор Шомуродов сабабли “Рома” мухлислик қиладиган ҳамюртларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонлик футбол ихлосмандларини Рим клубига оид хабарлар қизиқтиришини инобатга олган ҳолда, sports.uz портали эътиборингизга “Рома”га тегишли янгилик, хабар ва маълумотларни сизларга ҳавола қилишда давом этади.

Моуриньо “Реал” таклифни қабул қилмади!

Инсайдер Пауло Футренинг маълум қилишича, Жозе Моуриньо май ойининг бошида “Рома” билан келишувга эришганидан кейин “Реал”дан таклиф олган. Бироқ, португалиялик мутахассис мураккаб вазифаларни хуш кўргани боис “Рома” лойиҳасини қабул қилди.

“Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньо олдига клубнинг аввалги мавқеини тиклаб, юқори ўринлар учун курашадиган ва Чемпионлар лигасида мунтазам қатнашишга қодир жамоа шакллантириш вазифасини қўйган.

Ўз навбатида, Моуриньо 2010-2013 йиллар давомида “Реал”ни бошқарган. Таниқли мураббий қўл остида мадридликлар Испания чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

01_1362

“Челси”дан яна бир ўйинчи келади

Ёзги трансферлар вақтида “Челси”дан Тэмми Абрахамни сотиб олган “Рома” лондонликларнинг яна бир футболчисига харидор бўлмоқда.

Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида 25 ёшли ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чикни Римга олиб келмоқчи. Португалиялик мутахассис “Челси”ни бошқарган даврда бу ярим ҳимоячини катта футболга олиб кирган эди.

Жозе Рубеннинг имкониятларини яхши билади ва у ушбу ярим ҳимоячи “Рома”ни кучайтира олишига ишонмоқда. Римликлар бу трансферни 15 миллион еврога амалга оширишни режалаштирмоқда.

99311efb8a352cb6dfd58cb66daf3f215d20ae312d124114828311

“Рома” икки футболчи учун грандлар билан рақобатлашмоқда

Жозе Моуриньо яна икки икки футболчини Римга чорламоқда. “Астон Вилла” вакили Дуглас Луисда фаолиятини А Серияда давом эттириш имконияти пайдо бўлди.

“Рома” 23 ёшли бразилиялик футболчини тезроқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Моуриньо кутаётган Дуглас Луисни олиш осон бўлмайди. Чунки истеъдодли ўйинчига “ювентус” ҳам харидор ҳисобланади.

Португалиялик мутахассис эътиборига тушган иккинчи футболчи Луис Диас айни пайтда “Порту” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Диасни қўлга киритиш учун “Рома” вакиллари трансфер бозорида “Барселона” ва “Ливерпуль” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Аввалроқ, Жозе Моуриньо “Рома”нинг таркиби А Сериядаги асосий рақобатчилари – “Интер”, “Наполи”, “Ювентус”, “Аталанта”, “Милан” жамоалариники қадар кучли эмаслигини таъкидлаган эди.

881ed-duglas-luis

“Рома” етакчилари янги шартнома олади

“Рома” мутасаддилари ярим ҳимоячи Брайан Кристанте билан амалдаги шартномаси узайтириш бўйича музокара бошлади.

Клуб маҳоратини намойиш этиб келаётган ярим ҳимоячини 2025 йилнинг ёзигача ўз сафида олиб қолмоқчи. Битимга ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир мавсум узайтириш ҳуқуқи ҳам киритилади.

Шунингдек, жамоа сардори Лоренцо Пеллигринининг  ҳам янги шартномаси тайёр бўлди. Футболчи янги битим бўйича 2026 йилнинг ярмигача Римда қолади ва йилига 4 миллион евро маош олади.

roma-gotovit-novyj-kontrakt-dlja-lorenco-pellegrini

“Рома” раҳбарияти бу икки футболчи билан музокараларни якунлаганидан кейин жамоанинг яна бир юлдузи – Николо Дзаньоло шартномаси бўйича иш бошлайди.

Қатор грандлардан таклиф олаётган Дзаньолони сақлаб қолиш учун римликлар унга янги битим бермоқчи. Унга кўра,  истеъдодли ярим ҳимоячи 2026 йилнинг ёзигача Римда қолиши керак. Дзаньолонинг бир йиллик меҳнати 4 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Машҳур дарвозабон Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Шомуродов бугун “Рома”га ғалаба келтиришга тайёр, Моуриньо эса бу осон эмаслигини айтди!

Конференциялар лигаси. Моуриньо бугун Абрахам ўрнига Шомуродовни ўйнатмоқчи!

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Характери жуда оғир Яхшибоев нега катта пуллардан воз кечган ёхуд уни Шомуродовга тенглаштирса бўладими?

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)