Ўзбекистон МТЖнинг бугунги рақиби ЖЧ саралашида қандай натижалар қайд этмоқда?
Сингапур билан биринчи тўқнашувда ғалаба қозонганмиз. Бугун шу натижани такрорлай оламизми?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралашидаги юришини давом эттиради. Ҳамюртларимизнинг рақиби Сингапур.
Учрашув Тошкент вақти билан 23:00да старт олади. Беллашув "Спорт" ва "Узрепорт" ТВда жонли эфирда намойиш этилади. Ўйингача эса учрашувга доир маълумотларни тақдим этамиз.
Бугунги рақибимиз ЖЧ-2022 2-саралаш босқичида шу кунгача 6 турда майдонга тушди. Беллашувларда 2 ғалаба, бир дуранг ва 3 мағлубият қайд этган Сингапур 7 очко билан 4-ўринда бормоқда. Вадим Абрамов шогирдлари билан тўқнашувда Сингапур 3:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Қуйида Сингапурнинг ЖЧ-2022 2-саралаш босқичида қайд этаётган натижалар билан танишинг:
Сингапур - Яман 2:2
Сингапур - Фаластин 2:1
Саудия Арабистони - Сингапур 3:0
Сингапур - Ўзбекистон 1:3
Яман - Сингапур 1:2
Фаластин - Сингапур 4:0
23:00. Ўзбекистон - Сингапур
11 июнь. Сингапур - Саудия Арабистони

Изоҳлар (0)