“Рома” фанатлари: Аслида Шомуродов Абрахамдан анча кучли!

А Сериянинг 12-туридан ўрин олган “Венеция”  ва “Рома” ўртасидаги учрашув гарчи мезбонларнинг ғалабаси билан якунланган бўлса-да, ўзбекистонлик футбол мухлисларига бу беллашув анча манзур бўлди. Чунки шу куни кули бешлик чемпионатларидаги ягона вакилимиз Элдор Шомуродов ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олди.

4_1

Элдор венецияликларга қарши баҳсда 14 та учрашувдан бери давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди. Ниҳоят, ҳамюртимиз А Серияда “Рома” учун ҳам гол ура олишини кўрсатди. Унинг миллий чемпионат доирасидаги охирги голи ўтган мавсумда “Женоа”нинг сўнгги турда “Кальяри” билан баҳсида қайд этилганди. Ўшанда Элдор мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, генуяликларнинг ғалабасини таъминлаганини яхши эслаймиз.

Шомуродов бу мавсумда чемпионатдаги дебют голини уриш билан бирга ҳужумдаги шериги Тэмми Абрахамга голли пас оширди. Яна бир вазиятда Стефан Эл-Шааравини қулай позицияга олиб чиқди, бироқ истеъдодли футболчининг зарбаси етарлича кучли чиқмади ва дарвозабон уни қайтарди.

Элдор намойиш қилган ўйин римлик футбол ишқибозларига ҳам манзур бўлди. Улар ижтимоий тармоқда ўйинга муносабат билдиришда давом этмоқда.

Sports.uz портали италиялик мухлисларнинг Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларининг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола қилади.

Valentina Rossignoli:

Шомуродов ўзининг энг яхши сифатларини намойиш қилди. Тезкорлик, жамоа учун ўйнаш, зўр зарба. Агар салгина омади чопганда, иккита гол уриб, учта голли пас муаллифига айланган бўларди ва биз беллашувда зафар қучардик.

141d0bb3047de8e68bdf4398d2bb9bd86187d46aa0634927752685

Andrea Barba:

Жамоа расво ўйнади. Шомуродов эса жамоа афсонаси Франческо Тоттининг энг зўр даврларини эсга солди. Қолган ўйинчиларнинг спорт формаси қай даражадалиги хавотир уйғотмоқда.

Tiziano Di Figlia:

Охирги еттита ўйинда битта ғалаба. Даҳшат. Моуриньо асосий таркибни ўзгартириши керак. Абрахамга нега ҳали ҳам ишонч билдиряпти. У ҳеч нимага эриша олмаяпти. Уни “Челси”дан келгани учунгина бошланғич таркибга қўйишмоқда. Шомуродовга ишониб, унга имкон берган яхши. Мана уни илк дақиқалардан ўйнатишди, биттадан гол уриб, самарали тўп узатди. Агар Элдорни ягона марказий ҳужумчи сифатида майдонга тушириб, ҳамма унга ўйнаса, нима бўлади? Албатта, у фқолганлардан кўра кўпроқ фойда келтиради.

Roberto Liberati:

Эл-Узбеко қайтди! У тобора кам ўйнаётган эди. Мен уни қишда ижарага бериб юборишади, деб ўйлаб қолгандим. Мана энди ажойиб ўйини билан қайтди.

Daniele Falco:

Менимча, Моуриньо кўпроқ Шомуродов ва Абрахам тандемидан фойдаланиши керак.Ҳар икки голлимиз бу ҳужумчиларнинг ҳамкорликдаги иши самараси бўлди.

Fabio Poiesi:

Мен Шомуродов ва Абрахамни ўйинини кўрганимда нега ўзбек ҳужумчиси 18 миллион, инглиз футболчиси 40 миллион евро туришига ҳайрон бўламан!

Luciano Schiano (Fabio Poiesi фикрига жавобан):

Абрахам овоза бўлгани эвазига устун холос. У “Челси” ўйинчиси ва шунинг учунгина уни юлдуз сифатида қабул қилишади. Аниқ фактларга кўра, Шомуродовдан ҳеч қайси жиҳатидан устун эмас.

1_13

Fabio Pasquini (Luciano Schiano фикрига жавобан):

Ўйиннинг кўплаб жиҳатлари бўйича Абрахам Шомуродовдан анча ортда. Пас билан ўйнаш, ҳимоядаги меҳнат, тезкорликни мисол қилиш мумкин. Ўзбек футболчиси ўйиннинг кўп элементлари бўйича Абрахамдан анча кучли!

Қаҳрамонлик кўрсатган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланмоқда?

Шомуродов гол урган ўйиндан кейин Моуриньо нималар деди?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Kamolov
08/11/2021 08:54
shunday yaxshi fikrlar har o’yindan keyin eshitish nasib qilsin
&
Shahzod_andmi
08/11/2021 09:57
Yoqimli bunday fikrlar eshitish
Ilhomjon Feyz
09/11/2021 07:19
Абрахам елдордан анча кучли. Пахтани бас қилинглар sport. Uz
Ilhomjon Feyz
09/11/2021 07:16
Хахахахахаа сарловхани қаранглар. Sport uz eldorga qalin qalin pahtalarni боплайсларде
&
Бухорий Шариф
08/11/2021 23:42
Жуда ёқимли ўқиш ҳам, эшитиш ҳам.Маурино эшитиши керак бўлган анча гаплар ёзилибди. Элдор доимо омад сенга ҳамроҳ бўлсин. Олға босс
&
Javohir Toshpo'latov
08/11/2021 18:08
Janob Mour...
&
Diyorbek 《NASAF》
08/11/2021 12:33
Buni hamma biladi faqat Maurinyodan tashqari.....

Минбар

Барча блоглар