“Рома”нинг

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов “Рома” шарафини ҳимоя қилаётганини инобатга олиб, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ушбу клубга оид хабар ва янгиликларни ҳавола этамиз.

Дарвоза "калити" ишончли қўлларда

Жозе Моуриньо таклифига кўра, “Рома”га олиб келинган португалиялик дарвозабон Руй Патрисиу бешинчи турдан сўнг энг кўп сэйв амалга оширган икки посбондан бирига айланди. Маҳоратли посбон А Сериянинг бешта учрашувида майдонга тушиб, ўз дарвозасига йўлланган 19 та зарбани қайтаришга эришган. Бу лигадаги иккинчи кўрсаткичдир.

Сэйвлар борасила биринчи ўрин “Специя” посбони Йерун Зутга тегишли бўлиб турибди. Нидерландиялик дарвозабон бешта учрашувда жами 21 та зарбани бартараф этган.

d430363726ec1a2d0d3360653118ac04578364749eaac757029017

Улар Римни тарк этади

“Рома” клуби мутасаддилари Жозе Моуриньо асосий таркибга киритмаётган икки футболчига янги жамоа топиб бериши керак.

Атиги битта учрашувда кўриниш берган Эдуардо Бове ва польшалик легионер Никола Залевски январда Римни тарк этиши кутилмоқда. Бу футболчиларнинг ҳар иккиси ҳам ҳали 20 ёшга тўлмаган. Шу боис, рақобатга дош беролмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Бове ва Залевскига Италия чемпионатининг икки лигасидан бир неча клублар оиз солмоқда. Қишки трансферлар вақтида таклиф орасидан энг оптимали танланиб, ярим ҳимоячилар ижарага жўнатилади.

Вина тикланиб улгурмади

“Рома”нинг янги футболчиларидан Матиас Вина шикастлангани  туфайли ўтган учрашувни ўтказиб юборганди. Уругвайлик ҳимоячи тиззасидан олган жароҳатидан тикланиб улгурмади. Шунингдек, Жозе Моуриньо анчадан бери даволанаётган Леонардо Спинаццола хизматидан ҳам фойдалана олмайди.

“Лацио”га қарши ўйинда Матиас Вина ўрнини 19 ёшли ҳимоячи Риккардо Калафьори эгаллаши кутилмоқда.

matias-vina-as-roma-1630498029-70132

Н’Зонзи Қатарга кетади

“Рома”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Стивен Н’Зонзи фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. Жозе Моуриньо ишонч билдирмаётган бу футболчига анчадан бери “Ар –Райан” жиддий қизиқиш билдиряпти.

Маълумотларга қараганда, франциялик ярим ҳимоячи Қатарга бориб, бўлажак жамоаси раҳбарлари билан шартнома бўйича музокара ўтказади.

Н’Зонзи “Рома”г 2018 йили “Севилья”дан ўтган. Шундан бери “Рома” сафида 39 та учрашувда битта гол уриб, иккита голли пас оширган.  Унинг римликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Бу ўйинчи ўтган мавсумни ижара асосида “Ренн”да якунлаган эди.

“Рома”нинг қаноти қайрилди

“Рома” якшанба куни Рим дербисида “Лацио”га қарши муҳим учрашув кутмоқда. Бўлажак баҳсда Жозе Моуриньо жамоанинг етакчиси ва сардори Лоренцо Пеллегрини хизматидан фойдалана олмайди.

Моҳир ярим ҳимоячи “Удинезе”га қарши ўйинда иккита огоҳлантириш олиб, майдонни эрта тарк этди. “Рома” асосий футболчисини сафга қайтариш учун қизил карточка бекор қилишни сўраб, мутасадди органларга мурожаат қилди.

Бироқ, улар ҳакамнинг қарорини ўз кучида қолдирди ва Пеллегрини Рим дербисида қатнашиш имконидан мосуво бўлди. Моуриньога Лоренцонинг ўрнини тўлдириш осон бўлмайди.

lorenzo-pellegrini-roma-vs-liverpool-champions-league-2018

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Спартак” собиқ бош директори “соққа қилиш” учун Ўруновдан фойдаланган экан!

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Hamidullo Abdualiyev
25/09/2021 19:50
Оиз-оғиз сўзида имловий хатолик кетиб қолибди.
Ulugoff Dlyabiznesa
25/09/2021 11:38
Бугун Яхшибоев билан Шахбоз Умаровни клуби уйнайди анонслари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор силкалариям жойланган кимга кизу болса..

Минбар

Барча блоглар