Охирги пайтларда Самвел Бабаян билан боғлиқ хабарлар кўпаймоқда. Жумладан, SPORTS.uz сайтида ҳам. Бугун сайтимизда ушбу мутахассис "Навбаҳор" бош мураббийига айланиши мумкинлиги борасида маълумот чоп этилди. ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида балки мана шундай хабарлар сабаб ўз фикрларини билдирди. 

- Самвел Бабаяннинг бирор клубда иш бошлаши шу лигада интригани оширади. Биринчидан, у совринлар учун курашадиган жамоа қила олади. Иккинчидан, академиядан етишиб чиқаётган тарбияланувчиларнинг асосий жамоага қадар бўлган йўллари қандай бўлиши кераклигини яхши билади.

"Навбаҳор"да мураббий ўзгариши мумкин ёхуд бир йилдан бери давом этаётган музокара ниҳоят, якунланиши кутилмоқда

3911584125123

Сизда савол бўлиши мумкин: Бабаянни танқид қилардинг, нега энди бундай фикр деган. Тушунтириш бераман. Ҳар қандай мутахассисга турли ракурсдан қараш мумкин. Регламентга амал қилса, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлса ва умуман қинғир ишлар қилмаса, мен Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман. Биз шундай тизим яратишимиз керакки, қонунлар, низомлар ҳар қандай шахсдан устун бўлиши керак. Агар шахслар улардан устун бўлишга интилаётган бўлса, у ҳолда уларга қарши курашиш керак. Бизнинг асосий принципимиз шу. Ўзаро тийиб туриш тушунчаси доим ишлаши шарт, - деди Диёр Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 01:42
БИЗ ШУНДАЙ ТИЗИМ ЯРАТИШИМИЗ КЕРАККИ, ҚОНУНЛАР НИЗОМЛАР ҲАР ҚАНДАЙ ШАХСДАН УСТУН БЎЛИШИ КЕРАК-ДИЁР ҲАҚ ГАПНИ ГАПИРГАН ШУНИСИГА
О Ф А Р Н.
&
Турсун Ғани
10/07/2021 01:33
ЭНДИ ТАНҚИД ҚИЛИШ УЧУН БАБАЯННИ ЙИРИК 3:0 ҲИСОБИДА ОРТДА ҚОЛДИРГАН АБРАМОВ БОРКУ........ВАДИМ АБРАМОВ. БИЗГА АБРАМОВ ОЛДИДА БАБАЯН ФАРИШТАДЕК КЎРИНИШНИ БОШЛАДИ ДЎСТЛАР..........
&
Abdushukurov O
09/07/2021 21:24
Д. Имомхўжаев, шархловчилик ва журналистликка қайтганингиз яхши экан...

Минбар

Барча блоглар