Яхшибоевга Россия грандларидан таклиф бўлиши кутилмоқда

“Шериф” Европа Чемпионлар лигасида шов-шувли ғалабаларни қўлга киритгани сари бу жамоа ўйинчиларига бошқа мамлакатларнинг кучли лигалари ва қудратли клублари, турли мураббий ва агентлардан жиддий қизиқиш уйғона бошлади.

183889_680

Аслида Чемпионлар лигасининг энг заиф, энг арзон таркибли жамоаси, деб эътироф этилган “Шериф” “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирига муносиб эмаслигини таъкилаганлар ҳам кўп бўлди.

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида биринчи бор ўйнаётган Молдова чемпионининг украиналик мураббий Юрий Вернидуб қўл остида дебют учрашувида Донецкнинг “Шахтёр” жамоасини енггани тасодифга йўйилди.

Лекин асосан легионер футболчилардан таркиб топган жамоанинг  иккинчи турда “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”ни ер тишлатиб кетгани Чемпионлар лигаси тарихидаги энг кутулмаган натижа сифатида эътироф  этилди.

Маълумотларга қараганда, Мадриддаги ғалабадан кейин “Шериф” футболчиларига эътибор сезиларли даражада кучайган. Хусусан, Молдованинг энг таниқли агентларидан Леонид Истрати халқаро аренада ўзини кўрсатаётган футболчиларга хориждан таклифлар кела бошлаганини тасдиқлади.

- “Реал” дарвозасига биринчи голни Жасур Яхшибоев урди. У “Легия”да ўйнаб кета олмаган эди. Тўғрироғи, уни нега ўйнатишмаганини польшаликлардан сўраш керак. Балки ундаги истеъдодни кўра олишмагандир.

294a4b

Иккинчи голни урган Себастьян Тилль ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. У “Шериф”нинг асосий юлдузи эмас, лекин жуда фойдали ўйинчи.

Мен Россия клубларини жуда яхши биламан. Деяпли барча жамоаларда футболчиларим ўйнаган. Аниқ айтишим мумкинки, “Шериф”нинг 4-5 футболчиси Россиянинг қизиқиш билдираётган энг кучли клубларида бемалол ўйнаб кета олади.

Ҳозир ҳаммани “Европа клублари “Шериф” футболчиларини олиб кетадими?”, деган савол қизиқтирмоқда. Аниқ айтишим мумкинки, мен бу жараён ичидаман. Қизиқишлар бор, кўп кўнғироқ бўляпти ва бу жараёнда қатнашаётганим боис, буларни яхши биламан.

Шу билан бирга “Шериф”нинг иштаҳаси очилиб бораётганини унутмаслик керак. Ҳар бир учрашувдан сўнг футболчиларнинг нархи ошяпти ва бу шундай давом этади, - дейди Леонид Истрати.

5607cc0ee404f5255fca0fc1ba773820

Таъкидлаш жоизки, “Реал” дарвозасига тарихий голни киритган Жасур Яхшибоев Молдова чемпиони сафида ижарада тўп тепмоқда. Аслида, “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган истеъдодли футболчимиз йил бошида “Легия” билан уч йиллик шартнома имзолаган эди.

Жасур Яхшибоевга Беларусь чемпионатида ўйнаб юрган пайтлари ҳам Россия ва Украина жамоаларидан қизиқиш бўлгани бор гап. Лекин 24 ёшли ҳужумчи Беларусь чемпионлигини қўлга киритганидан кейин Польша вариантини танлади.

Афсуски, “Легия” унга ўзини кўрсатиш учун имкон бермай келди. У Польша чемпионатида атиги 11 дақиқа ўйнади ва кубок учрашувида бир марта майдонга тушди.

“Шериф” бош мураббийи Юрий Вернидуб Буларусь чемпионатида ишлагани ва Жасур Яхшибоевнинг имкониятларини яхши билгани учун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи олдидан “Шериф”ни кучайтириш мақсадида ўзбек футболчисини ўз жамоасига таклиф қилди.

Ҳар ҳолда, “Шериф”даги фаолияти Жасур учун ҳам, унга мухлислик қилаётган ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ҳам унутилмас онларга бой бўлмоқда.

183889_680

Бундан буёғига Жасурнинг олдида танлаш имконияти ҳам бўлади. У “Шериф”да узоқ вақт қолмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Ҳужумчи билан шартномага эга “Легия” энди Яхшибоевга имкон беришга тайёр бўлса керак. Ёки футболчимиз нафақат Россия премьер-лига, балки ундан ҳам кучлироқ чемпионатга йўл олар. Буёғини вақт кўрсатади...   

Машҳур дарвозабон Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Шомуродов бугун “Рома”га ғалаба келтиришга тайёр, Моуриньо эса бу осон эмаслигини айтди!

Конференциялар лигаси. Моуриньо бугун Абрахам ўрнига Шомуродовни ўйнатмоқчи!

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Характери жуда оғир Яхшибоев нега катта пуллардан воз кечган ёхуд уни Шомуродовга тенглаштирса бўладими?

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
01/10/2021 22:07
Кучли 5-лик чемпионатлари сари юриш қилса яҳши бўлар эди. Лекин унгача Рассияда бироз ўйинларини Элдорга ўҳшаб Сайқаллаб олса зўр бўлар эди. Жамоанинг фарқи йўқ. Асосийси ўйнаши ва голлар уриши керак. Олға Жасур.
Ulugbek Nevajno
01/10/2021 21:16
Легионерларимиз фаолиятига кизикадиганла буса Uzbekistan Legioners телеграм каналини маслахат бераман, уйинлани силкаларигача жойланади
Gairat Alimov
01/10/2021 11:51
Ростовга утса зур буларди