Шомуродов “уйғонгани” йўқ!

Қишки трансферлар даврида деярли барча жамоалар мавсумнинг биринчи ярмида бўшлиги кўриниб қолган позицияларини кучайтиришга ҳаракат қилиши табиий ҳол. Музокараларни уддалай олган клублар ўзлари истаган футболчиларни қўлга киритди.

Хусусн, А Сериянинг аксарият клублари январда турли трансферларни амалга ошира олди. Мутахассислар 2023 йилнинг дастлабки ойида янги жамоага кўчиб ўтган футболчиларнинг ўйинлари, ҳаракатлари, кўрсаткичларини таҳлил қилиб, ҳали ишончли оқлашга киришмаган беш нафар футболчини аниқлади.

Италия футболини ёритаётган нуфузли манбалардан бири –  https://www.calciomercato.com экспертлари ҳали ҳам ўзини кўрсатмаган ўйинчилар бешлигига “Рома”дан “Специя”га ижарага берилган Элдор Шомуродовни ҳам киритди.

Демак, янги жамоасида ҳам “уйғона олмаётган” ижрочилар рейтинги билан танишинг.

УИЛЬЯМ ТРУСТ-ЭКОНГ – 5,17 БАЛЛ.

Нигериялик 29 ёшли марказий ярим ҳимоячи қишки трансфернинг сўнгги кунлари “Уотфорд”дан “Салернитана”га кўчиб ўтди. Аслида Англия Чемпионшипидан кучли бешлик чемпионатларидан бирининг юқори дивизионига йўл олиш олға ташланган қадамдек туюлади.

Уильямга катта тажрибаси А Серияни забт этишига ҳозирча ёрдам бергани йўқ. “Салернитана” сафида учта учрашувда қатнашган Труст-Эконг  ижара муддати ичида нималарга қодирлигини исботлаш учун анча тер тўкишига тўғри келади. Бироқ, Италия чемпионати доирасида “Верона” билан бўлган ўйиндаги жароҳат ҳимоячига халақит бериши мумкин.

7a9e96480f27ceac

ХАНС НИКОЛУССИ-КАВИЛЬЯ – 5,67 БАЛЛ.

“Салернитана” 5 январь куни “Ювентус” тарбияланувчиси Николусси Кавильяни мавсум охирига қадар ижарага олди.  22 ёшли футболчи бир неча позицияда ўйнаб,  ҳужумкор ярим ҳимоячи, марказий ярим ҳимоячи ва ўнг қанот ҳужумчиси вазифасини бажара олади.

Ханс А Сериядаги фаолиятини ёрқин тарзда бошлади.  “Салернитана” сафидаги иккинчи учрашувидаёқ “Аталанта” дарвозасини ишғол қилди. Бора-бора унинг ўйинида пасайиш кузатила бошланди.

GettyImages-Nicolussi-Caviglia-Juventus-Sudtirol

САЛЬВАТОРЕ ЭСПОЗИТО – 5,56 БАЛЛ.

“Специя” қишки трансферлар вақтида бир неча ўйинчиларни ижарага олди. Улардан бири ҳисобланган 22 ёшли Эспозито СПАЛ клубидан олиб келинди. Таянч ярим ҳимоячиси 6 январь куни лигурияликлар сафига қўшилди.

Эспозито А Серияда тўрт маротаба майдонга тушиб, жами 191 дақиқа тўп тепди. Бу ўйинчи ҳали ўзини ижобий томондан кўрсата олгани йўқ. “Рома” билан ўйинда рақиб голига сабабчи бўлди. “Эмполи”га қарши баҳсда майдондан четлатилгани охир-оқибат жамоасининг ғалабани қўлдан чиқаришига сабаб бўлди.

image_28

ЮССУФ МАЛЕХ – 5,75 БАЛЛ.

24 ёшли марокашлик марказий ярим ҳимоячи 3 январь куни “Фиорентина”дан “Лечче”га кўчиб ўтди. Ижара муддати африкалик футболчи учун ўз имкониятларини намойиш қилиш учун янги имконият бўлиб хизмат қилади.

Лекин “Лечче” таркибидаги учта ўйин Юссуф Малех ҳали юқори спорт формасидан узоқда эканини билинтириб қўйди.  

Maleh-Lecce

ЭЛДОР ШОМУРОДОВ – 5,75 БАЛЛ.

Элдор Шомуродов ҳам “Специя”ни кучайтириш учун олиб келинди. “Рома” сафида захирада узоқ ўтириб қолган ҳужумчи учун бу вариант ўзининг маҳоратини кўрсатиш учун яхши имконият сифатида баҳоланмоқда.

Ўзбек ҳужумчиси Лигурияга келганидан кейин “Наполи” ва “Эмполи”га қарши беллашувларни бошланғич таркибда бошлади.  Шомуродов ҳали “уйғонгани” йўқ. Унинг ҳаракатларида бироз жонланиш кузатилаётган бўлса-да, ҳужумчининг асосий вазифаси – гол уриш борасида ҳали бирор натижа чиқара олмади.

Мутахассислар Элдор Шомуродов А Серияда қолиш учун курашда “Специя”га катта ёрдам беришига умид билдирмоқда.

fa4fff3bae38e36329acac9fd95eabdd_L

Шомуродов – асосий “қурол” бўлади!

Анчелотти Шомуродов жамоасини бошқаришни орзу қилмоқда

Ғалаба бой берилган ўйинда Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов лиганинг энг зўр дарвозабонига қарши!

Шомуродов билан бирга зўр тўпурар ўйнайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
18/02/2023 10:13
Зайбал наххуй элдорин билан тошкенга кеганида кутидан упиб олларин сука хеч нимани эпломеди энди бу кийшу оек. Дальще серия в с д е ф ж з и й к л м охири сурхонга кайтади
&
БМЗ
16/02/2023 22:07
Eldor vechno uxlaydi ayniqsa o‘yin vaqti. U ochilmasdan pensiyaga chiqsa kerak.
Ffssdgg Vtrdfg
17/02/2023 21:00
Элдоржон 90 дакика уйнаб галабани саклаб кололмадинглар 2-0 хисобдан журнал уйнаш гол уриб Элдор эканизни ижарани оклашиз биз мухлислар олдинги Элдорни кутиб коламиз хар уйинда годни кутамиз