Бундеслига рекордларига назар

Кеча Бундеслигадаги “Аугсбург” – “Байер” учрашувида Карим Беллараби Бундеслига тарихидаи 50000-голни киритди. Шу муносабат билан эса биз мазкур нуфузли мусобақадаги айрим натижа ва фактлар билан сизларни таништирамиз.

Тавсия қиламиз:

Суарес ҳам ҳеч нима қила олмаган 8 учрашув

* 1962 йил 28 июлда Оберлига тугатилиб, унинг ўрнида Бундеслига ташкил этилади;

* 1963/64 йилги мавсум Бундеслиганинг илк йили саналади ва бу йилги чемпионат ҳисоб бўйича 54-саналади

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ассистентлар. Топ-5

Жамоалар

* Бундеслиганинг барча 54 мавсумида тўп суришни фақат “Гамбург” жамоаси уддалаган. Ундан сўнг бу борада 53 та натижа билан “Вердер” бормоқда. “Бавария” эса Бундеслиганинг 52 мавсумида иштирок этган. Шунингдек, бу борада “Штутгарт”(51), “Боруссия Дортмунд”(50) ва “Шальке-04” хамда “Боруссия Мюнхенгладбах” ҳисобида Бундеслигадаги 49 мавсум мавжуд.

* Фақатгина 55 жамоага Бундеслигада тўп суриш бахтига муяссар бўлган. Шулардан учтаси, аниқроғи “Тасмания 1900”(Берлин), “ВФБ Лейпциг” ва “Блау-Вайсс 1890” жамоалари тарих зарварақларидан жой олишган.

* Бундеслигада энг кўп чемпион бўлган жамоа бу “Бавария”дир. Мюнхен суперклуби 25 бор “кумуш товоқ”ни қўлга киритган.

1. “Бавария” – 25 та

2-3. “Боруссия Дортмунд” ва “Боруссия Мюнхенгладбах” – 5 тадан

4. “Вердер” – 4

5-6. “Штутгарт” ва “Гамбург” – 3 тадан

7-8. “Кельн” ва “Кайзерслаутерн” – 2

9-12. “Нюрнберг”, “Вольфсбург” ва “Айнтрахт Брауншвейг” – 1

* “Бавария” 5 бор турнир бошидан то охирига қадар ҳеч кимга етакчиликни бермай чемпион бўлишга эришган. Аксинча, 1985/86 йилда эса мюнхенликлар чемпионликни фақат бир тур қолганида расмийлаштиришган.

* Отто Рехагел бошқарувидаги “Кайзерслаутерн” 1997/98 йилги мавсумда дебютант бўлсада, бу ҳолат жамоани Бундеслигада чемпион бўлишига халал бермаган эди. Ўз навбатида аксинча, 1967/68 йилги мавсумда ғолиб бўлган “Нюрнберг” келгуси мавсум Бундеслигани тарк этган.

ЕЧЛда энг кўп гол киритган 5 француз

Футболчилар

* 3 нафар футболчи 8 марта “кумуш товоқ”ни боши узра баланд кўтарган ва бу футболчиларнинг барчаси немис миллатига мансуб эканлигини айтиш жоиз. Булар, Мехмет Шолль, Оливер Кан ва Бастиан Швайнштайгерлардир. Уларнимг ортидан эса Филипп Лам “қувиб” келмоқда – 7 та чемпионлик.

* Оливер Кан эса Бундеслига доирасидаги 310 та баҳсда унинг жамоаси ғалаба қозонган ва бу рекорд натижа ҳисобланади. Дарвоқе, Бундеслигада энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабон ҳам айнан Кандир. Унинг ҳисобида 196 та “қуруқ” ўйин мавжуд.

* 70-80 йилларда “Дуйсбург” ва “Шальке-04” жамоаларида тўп сурган Бернард Диц эса 221 бор Бундеслигада мағлуб бўлган ва бу борада антирекорд соҳиби саналди.

* Бундеслигада энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Карл-Хайнц Кёрбелдир. Унинг ҳисобида 602 та ўйин мавжуд.

* Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурар Герд Мюллер экани барчага аён. Афсонавий тўпурар ҳужумчи ҳисобида Германия чемпионатида киритилган 365 та гол мавжуд. Бундан ташқари Герд ҳисобида яна бошқа рекордлар ҳам мавжуддир.

* Бундеслига тарихидаги энг яхши хорижлик тўпурар эса Клаудио Писсародир. Перулик футболчи “Бавария” ва “Вердер” жамоалари сафида 19 бор миллий биринчиликда гол киритишнинг уддасидан чиққан.

* Хан-Йорг Бутт ҳисобида эса 26 та гол мавжуд ва Бундеслигада энг кўп гол урган дарвозабон саналади.

“Метин ҳимоя – муваффақият кафолати”ми?

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!