“Локомотив”нинг бўлажак рақиби “Ал-Тавон ҳақида фактлар

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 20 феврал куни Саудия Арабистонида маҳаллий “Ал-Тавун” жамоасига қарши майдонга тушади. Биз бўлажак ўйин олдидан рақиб жамоа ҳақидаги айрим фактлар билан таништирамиз.

“Насаф”нинг ЧЛдаги иштирокига оид фактлар

1. “Ал-Тавун” жамоаси 1956 йилда “Аш-Шабаб” номи остида ташкил этилган бўлиб, жамоага Солих ал-Вабили асос слоган;

2. Ташкил этилганидан 4 йил ўтиб жамоа профессионал мақомини олади;

3. Жамоа асосан фаолиятини мамлакатда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи – Саудия Арабистони биринчи лигасида юритган;

4. Бураида шаҳри шарафини ҳимоя этувчи “Ал-Тавун” мазкур мусобақада бир бор ғолиб чиққан ва икки бор иккинчи ўринни қўлга киритган;

5. Жамоа 2010-11 йилги мавсумдан эътиборан Саудия Арабистони Про лигасида тўп суриб келмоқда;

6. Клуб мазкур турнирдаги энг яхши натижасини ўтган мавсумда қайд этган – 4 ўрин;

7. Бундан ташқари 1990 йилда Қирол кубоги финалига қадар етиб борган “Ал-Тавун” ҳал қилувчи баҳсда “Ал-Наср”га имкониятни бой берган;

8.  “Ал-Тавун” ўз уй учрашувларини 23 мингдан зиёд ўриндиққа эга бўлган “Қирол Абдулла” стадионида ўтказиб келади;

9. Жамоа ўйида сариқ, меҳмондаги баҳсларда эса қора рангли либосларда майдонга тушади;

10. Жамоа тарихида илк бор ўз омадини халқаро майдонда синаб кўради;

11.  Клубга 2016 йилнинг 16 октабридан буён “Эспаньол” собиқ бош мураббийи румыниялик Константин Гылке устозлик қилиб келмоқда;

12. Унинг бошчилигида жамоа чемпионатда 18 ўйиндан сўнг 24 очко тўплаган;

13. Шаҳзода кубогидаги юриш 1/16 финалдаёқ якунланган бўлса, Қирол кубогида жамоа 1/8 финалга йўл олди;

14. Жамоа сардори суриялик Жиход ал-Хусайн саналади. Маълумот учун, 34 ёшли футболчи 2014 йилдан буён бураидаликлар сафида тўп суриб келади;

15. “Ал-Тавун” таркибида 6 та легионер мавжуд. Булар Мунир ал-Хамдауи(Марокаш), Рикардо Макадо(Португалия), Алессандро Н’Диае(Франция), Лусиан Санмартин(Румыния), Сандро Мануэль(Бразилия) ва Жиход ал-Хусайн(Сурия).

16. Жамоа тўпурари марокашлик ал-Хамдауи саналади. “Аякс”нинг собиқ форварди ҳисобида 5 та гол мавжуд.

17. Португалиялик ҳимоячи Рикардодан эса стандарт вазиятлардарда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Боиси, 28 ёшли футболчи ҳимоячи бўлишига қарамай бу мавсум 4 та тўп киритишни уддалаган.

Тавсия этамиз: 

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ассистентлар. Топ-5

ЕЧЛда энг кўп гол киритган 5 француз

ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган “Реал” футболчилари

ЕЧЛ: Туғилган кунида “дубль” қилганлар

“Метин ҳимоя – муваффақият кафолати”ми?

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)