Ads

Англиянинг энг кўп чемпиони бўлган "Манчестер Юнайтед" жамоасининг рекордчи футболчилари ҳақида нималарни биласиз? Қуйида бу ҳақда маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Денис Лоу
Лоу "Манчестер Юнайтед"даги иккинчи мавсумдаёқ клуб тарихидан жой олди. 1963/64 йилги мавсумда Денис 42 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 46 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Англия чемпионатида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Денис Виолетт
1959/60 йилги мавсумда Виолетт Англия чемпионатида 36 ўйинда, 32 та гол урган ҳолда, энг яхши тўпурарга аталган совринга эга чиқди.

Премьер лигада бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду
Португалиялик ярим ҳимоячи 2007/08 йилги мавсумда Премьер лигада 34 беллашувда 31 та гол урди. Криштиану ўша мавсумда энг яхши тўпурар, "Олтин бутса" ва "Олтин тўп" совринларини қўлга киритди.

Кетма-кет ўйинларда гол уриш бўйича рекордчи - Руд ван Нистелрой
Голландиялик ҳужумчи 2003 йилнинг 22 мартидан бошлаб 23 августига қадар кетма-кет 10 та учрашувда рақиблар посбонларини ранжитишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Нистелрой "қизил иблислар" рекордлар китобидан ўрин олди.

Энг тезкор гол муаллифи - Райан Гиггз
Уэлслик ярим ҳимоячи 1995 йилнинг 18 ноябр санасида Англия чемпионати доирасида "Соютгемптон"га қарши беллаҳсувнинг 15-сониясидаёқ ҳисобни очиб, "манкунианликлар" тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди.

Энг тезкор "хет-трик" муаллиф - Эрни Голдфорп
Голдфорп 1923 йилнинг 10 февралида Англия чемпионатида "Ноттс Коунти" клуби билан ўйинда атиги 4 дақиқа ичида, ўз номини уч бора таблога ёздириб қўйган.

Энг тезкор "пента-трик" муаллифи - Оле Гуннар Солксяер
Сулшер 1999 йилнинг 6 феврал куни "Ноттингем Форест" йирик ҳисобда таслим этилган кечада 13 дақиқа ичида рақиб посбонини 5 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилган.

Энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчи - Денис Лоу
Лоу 1962-1971 йиллар мобайнида "МЮ" учун 237 та гол урган. Денис клуб либосида 18 ўйинда "хет-трик"ка эришган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи