Абрахамга хунук, Шомуродовга яхши хабар!

А Сериянинг бешинчи турида “Удинезе”дан қақшатқич зарбага учраган “Рома” янги мавсумдаги яна бир мусобақа – Европа лигасидаги юришини бошлайди.

Жозе Моуриньо шогирдлари ўтган мавсумда кучли олтиликка киргани ва бундан ташқари, Конференциялар лигасида ғолиб чиққани учун жорий мавсумда халқаро майдонда Европа лигасида ўйнаши белгиланган.

202957_m

“Рома” раҳбарияти португалиялик мутахассис ва унинг шогирдлари олдига УЕФАнинг иккинчи турнирида ҳам ғолиб чиқиш вазифасини юклаган.

Европа лигасининг гуруҳ босқичи 8 сентябрдан бошланади.

Ушбу турнир олдидан Жозе Моуриньо қийин вазиятга тушиб қолди. Бу мутахассис жамоасининг асосий кучи сифатида ҳужум чизиғини белгилаган. Ёзда асосий трансфер нишони сифатида Пауло Дибала олиб келингани, кейинчалик римликлар Андреа Белотти учун охиригача курашгани шундан далолат беради.

Ҳар ҳолда спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий олишни истаган ҳар икки юлдузни унинг қўлига топширди.

Шунга қарамай, Жозе Моуриньо Европа лигаси старти олдидан ҳужумчилар борасида кутилмаган муаммога дуч келди. Яқинда универсал ҳужумкор футболчи Николо Дзаньоло елкасидан жиддий шикастланиб, бир неча ҳафтага сафдан чиққан эди. Кейинроқ, асосан захирадан ўйинга қўшилаётган Стефан Эл-Шааравида ҳам жароҳат аниқланди ва бу икки ҳужумкор футболчи “Удинезе”га қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Жароҳатлар эпидемияси “Удинезе” билан ўйинда ҳам давом этди.  Асосий ҳужумчи вазифасини бажариб келаётган Тэмми Абрахам елкасидан жароҳат олиб, ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб беришга мажбур бўлди.

Тиббий текширувларда аниқланишича, англиялик футболчи жамоасининг камида иккита учрашувини ўтказиб юборади. Яъни, Тэмми Абрахам 8 сентябрь куни Европа лигасининг биринчи турида Болгарияда бўладиган “Лудогорец” ва А Серия доирасида 11 сентябрь куни сафарда “Эмполи” билан баҳсларни ўтказиб юборилиши айтилди.

Биз учун эътиборга молик талаби ҳужум вакилларидан уч нафарининг сафдан чиқиши Элдор Шомуродовнинг майдонга тушиш имкониятларини ошириб юборади. Табиийки, Жозе Моуриньо бошланғич таркибда кўпроқ Пауло Дибала ва Андреа Белоттига ишонч билдириши эҳтимоли катта. Лекин уч кунда бир ўйнаган паллада фақат икки ҳужумчидан фойдаланиш ақлли қарор бўлмайди.

Қолверса, “Удинезе” билан бўлган ўйинда португалиялик мутахассис легионеримизни ҳам майдонга туширгани бўлажак беллашувларда Шомуродов ўз имкониятини олишидан дарак бермоқда.

6177507_1721_eldor_shomurodov (1)

Шундай экан, Элдор ҳам голлари ва ассистлар ҳисобини очиш орқали ҳамон “Рома”да ўз ўрнига эга эканини кўрсатиб қўядиган пайт келди ва ҳамюртимиз қулай вазиятдан имкон қадар кўпроқ фойдаланиб қолиши керак бўлади.

“Спартак” шартномадан воз кечиш учун Ўруновга қанча тўлагани ошкор бўлди!

Шомуродовни илк бор ўйнатган Моуриньо қақшатқич мағлубиятдан кейин нималар деди?

Шомуродовни олмоқчи бўлганимиз ёлғон!

Шомуродовнинг агентлари Ўруновнинг карьерасини қутқариб қолди! (фото)

    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
06/09/2022 22:06
Итни улими, отни байрами! лекин Элдорга байрам факат моурни улими
Sardorbek Mamatqulov
06/09/2022 13:45
Mana oʻzini koʻrsatish uchun imkon
&
Абдурахмон лидер
05/09/2022 22:27
Иншааллох омадини берсин
&
Абдурахмон лидер
05/09/2022 22:27
Аллох имкон бергани рост булсин.