Агент: Шомуродовнинг бир ўзи бутун Россия термасидан кўп хавфли вазият яратди!

“Пахтакор” марказий стадиони мезбонлик қилган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳамон мутахассислар, мураббийлар, футболчилар томонидан муҳокама қилинмоқда.

Бу икки мамлакат футболчилари халқаро миқёсдаги ўртоқлик учрашувида илк бор тўқнаш келди ва беллашувда ҳисоб очилмади. Россиялик чарм тўп усталари ноябрь ойидаги биринчи беллашувида тожикистонлик билан ҳам 0:0 ҳисобида дурангга имзо чеккан эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия футболчиларига қарши учрашувдан олдин Тошкентда Қозоғистон вакилларини қабул қилиб, Ҳожимат Эркинов ва Элдор Шомуродовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Таниқли футбол агенти Алексей Сафонов Россиянинг Марказий Осиёга қилган сафарига муносабат билдириб, Элдор Шомуродовнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратди.

- Бунақа ўйинлар жуда зарур. Терма жамоа сиёсий ва психологик нуқтаи назардан ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Икки ўйиндан икки хил таассурот қолди. Яхшиси дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиз, яъни гол ўтказмаганимиз бўлди.

Иккинчи томони ҳужумда кўпроқ вазиятларни кўришни истаган эдик.

Элдор Шомуродовнинг ўзи бир ўзи ўйинда бутун Россия терма жамоасидан кўпроқ хавфли вазиятларни яратди.

IMG_3811

Агар ёшларни ривожлантириш ҳақида гапираётган бўлсак, нега ёш дарвозабонлардан бири чақиртирилмади, уларни ҳам тайёрлаб бориш керак-ку. Карпин ҳозир янги жамоа қуряпти, ёш жамоа. Энди нима бўлишини кўрамиз, - деди Алексей Сафонов.

Россия футболида ўз изини қолдирган “Пахтакор” тарбияланувчиси Валерий Кечинов ҳам Россия терма жамоасининг ўйинларига баҳо берди.

- Россия терма жамоаси жуда бўш ўйнади. Хавфли вазиятлар деярли бўлмади, улар жуда кам яратиляпти. Марказий Осиёга саёҳат анча бўш чиқди. Тожикистон ва Ўзбекистон билан ўйинлар ҳам кутилганидек бўлмади.

Бу миллий чемпионат пасайишда давом этаётганини кўрсатади. Еврокубоклар, расмий учрашувлар, рақобат етишмаяпти. Шу сабаб ҳозирги аҳвол юз берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларига ҳурматни сақлаган ҳолда айтаманки, уларни енгишимиз керак эди. Иштиёқ йўқлигини ҳам тушуниш мумкин. Лекин сен майдонга ўйнагани тушяпсан, одамлар ҳаракатларингни кузатиб боради, шуларнинг ўзи ижобий ҳис-туйғулар учун етарли бўлиши керак. Бироқ буни кўрмадик, - деди Валерий Кечинов.

Эслатиб ўтамиз, Валерий Кечиновнинг ўзи ўзбек футбол мактабидан етишиб чиққан. У 1992-1993 йиллар давомида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилиб, жами 38 та учрашувда 30 та гол урган. Ўзбекистон чемпиони ва миллий чемпионатимизнинг биринчи тўпурари бўлган.

1993 йили Москванинг “Спартак” жамоасига кўчиб ўтди ва 2000 йилгача Россиянинг энг машҳур ушбу клубида етакчи ўйинчилардан бўлди. Россиялик мутахассислар ва мухлислар Кечиновни техникаси энг кучли ўйинчилардан бири сифатида эътироф этади.

1995 йили Валерийнинг голи мавсумда энг чиройлиси, деб топилган.

Асли ўзбекистонлик футболчи “Спартак”да жами 157 та учрашув ўтказиб, 44 та гол ва 10 та ассист қайд этган. Олти карра Россия чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби бўлган.

Профессионал футболчилик фаолиятида “Сатурн” жамоасида 36 та учрашувда 13 та, “Шинник” клубида 42 та учрашувда еттита тўп киритган.

volga_63

Россия миллий терма жамоасида олти маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олган.

Ўзбекистонда Россияда ўйнашга қодир бир неча футболчи бор!

Ўрунов ЦСКАда ўйнаб кетарди, ҳозир бошқа футболчимиз “Спартак”да ўйнашга қодир!

Карпин “Рома”да ўйнай олмаётган Шомуродовга яна қимматли маслаҳат берди, зора ҳаммаси ўзгарса!

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Италия клуби Шомуродовга жой бериш учун тактикасини ўзгартиришга қарор қилди

Италия клуби Шомуродов трансферига муносабат билдирди

Шомуродов устозини Италияга чақиряпти!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!