Агуэронинг иши Мессига боғлиқ бўлиб қолди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэронинг агенти Эрнан Регера мижози ўз клубидан янги шартнома бўйича таклиф кутаётганини билдирди.

Бундан ташқари,  аргентиналик ҳужумчи бошқа жамоаларнинг таклифларини ҳам муҳокама қилишга тайёр экан.

- Биз ҳар қандай музокарага очиқмиз. Ҳали бирорта жамоа билан расмий мулоқотларни бошлаганимиз йўқ. Лекин Серхионинг қаерда тўп суриши яқин орада ҳал бўлади, - деди Эрнан Регера.

“Манчестер Сити” раҳбарияти Лионель Месси “Барселона”дан эркин агент сифатида кетадиган бўлса, Агуэронинг ўрнига айнан уни олиб келишни режалаштирмоқда. Серхио Манчестердан кетадиган бўлса, “Интер” таркибига бориб қўшилиши кутилмоқда.

Супертўпурар жамоадаги жойини йўқотди. Унинг ўрнига Мессини кутишяпти

Агуэро: Месси жуда кўп нолийди!

“Манчестер Сити” Месси учун супер тўпурардан воз кечяпти

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)