“Челси”нинг қимматбаҳо сотувлари

Ўтган сафар сиз азиз мухлисларни “ПСЖ”“Тоттенхэм”,  “Манчестер Сити”, "Арсенал" ва “Эвертон” жамоалари тарихидаги энг қимматбаҳо сотувлар билан таништирган эдик. Бугун, мазкур туркумдан ўрин олган навбатдаги жамоа билан сизларни таништирамиз.  Демак, “Челси ”нинг қимматбаҳо сотувлари.

5. Арьен Роббен – 24 млн фунт

2004 йил “ПСВ”дан 12,1 млн фунтга таклиф этилган Роббен “Стемфорд Бридж”да 3 йил тўп суради. “Аристократлар” сафида жами 105 ўйин ўтказган голландиялик футболчи “Челси” билан Англияда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритади. 2007 йилда эса “Реал” уни 24 млн фунт эвазига ҳарид қилади.

4. Ромелу Лукаку – 28 млн

2011 йил “Андерлехт”дан 17 млн фунт эвазига харид қилинган Лукаку “Челси”да умуман ўзини кўрсата олмайди. Уни аввалига “Вест Бромвич”га, сўнгра “Эвертон”га ижарага беришади. “Ирислар” сафидаги ёрқин ўйинлари сабаб, “Эвертон” раҳбарияти уни “Челси”дан 28 млн фунтга сотиб олади.

3. Хуан Мата – 37,1 млн

2011 йил “Валенсия”дан 23,5 млн фунтга сотиб олинган Мата “Стемфорд Бридж”да 2,5 мавсум тўп суради ва 2013 йилнинг қишида “МЮ”га бориб қўшилади. “Қизил иблислар” испаниялик футболчи учун “Челси”га 37 млн фунтни аяшмайди.

2. Давид Луиз – 50 млн

Луиз “Челси”да 3 йил ўйнаганидан сўнг “ПСЖ”га сотиб юборилади. Албатта, парижликлар хотамтой эканлиги барчага сир эмас. “ПСЖ” марказий ҳимоячи учун 50 млн фунт тўлайди. Аммо шунинг баробарида уни ушбу мавсум аввалида 30 млн фунт эвазига “Челси”га қайтаришади.

1. Оскар – 60 млн

“Челси” уни 2012 йил “Интернасьонал”дан 19,35 млн фунтга сотиб олади. Аммо Оскар “аристократлар” сафида йилдан-йилга кам ўйинда иштирок эта бошлади ва бу мавсум умуман заҳира ўйинчисига айланди. Бунга тоқат қилиб тура олмаган Оскар эса Хитойни маъқул кўрди. Оскар янги жамоасига тезда киришиб кетди дейишимиз мумкин. Боиси, бразилиялик футболчи ОЧЛда “Шанхай СИПГ” сафида 3 та ўйинда 2 та гол киритишга улгурди.

Тавсия этамиз: Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!