Европада ёзнинг энг кутилмаган трансфери – ўзбек футболчиси бўлди!

Бу галги ёзги трансферлар жуда қизғин ўтгани билан тарихда қолди. Энг катта ўзгаришлар Франция чемпионатида юз берганини таъкидлаш лозим.

Маълумотларга қараганда, Франция клублари сотган футболчилар трансфери жамоаларга 853 миллион евро келтирди. Лига 1 клублари 806 миллион еврога ўйинчи олди. Бу лигада жуда қизиқарли трансферлар кузатилгани мутахассислар эътиборини тортди.

Сўнгги йилларда бутун жаҳон футбол ишқибозлари назарини Францияга қадаб турган Лионель Месси, Неймар, Серхио Рамос каби юлдузлар мамлакатдан кетди.

a22f03a164c5d81f47ba06c7c3e2c

ПСЖ катта зиддиятларга барҳам бериб, Килиан Мбаппени ўз сафида сақлаб қолгани, унинг ёнига “Барселона”даги француз Усмон Дембелени олиб келгани мухлисларни мамнун қилди.

Испаниядан Марко Асенсио, Германиядан Лукас Эрнандес, Рэндал Коло Муани, Италиядан Милан Шкриньяр, Португалиядан Гонсалу Рамуш, Мануэль Угарте, Англиядан Пьер-Эмерик Обамеянг каби юлдузлар Лига 1 баҳсларида кўриниш берадиган бўлди.

Францияда энг кутилмаган трансфер 19 ёшли ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг Франция вице-чемпиони “Ланс”га кўчиб ўтгани бўлди. Бу трансфернинг ўзига хос бир неча хусусиятини келтириб ўтамиз.

  1. Абдуқодир Ҳусанов Франция клуби билан шартнома имзолаган биринчи ўзбек футболчиси сифатида тарихда қолади.
  2. Франция, Беларусь ва Ўзбекистон футболи тарихида Ҳусанов кучли бешлик лигаларидаги совриндор жамоага тўғридан тўғри трансфер қилинган биринчи ўйинчи ҳисобланади.
  3. Абудқодир Ҳусанов профессионал фаолиятини хорижда – Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида бошлаган. Бироқ, Франция клуби уни Беларусь чемпионатидан топгани йўқ. Ҳусанов скаутлар назарига 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирокида Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати ва Аргентина мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида тушган.
  4. “Энергетик-БГУ” бу трансфердан 100 минг евро ишлаб олди.
  5. Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”нинг ёздаги энг арзон трансфери экани қайд этилди.

Дарҳақиқат, Абдуқодир Ҳусанов мавсумолди тайёргарлик босқичи жараёнида бир неча ўртоқлик учрашувларида захирадан майдонга тушди. Бироқ, ҳамюртимиз ҳали “Ланс” сафида Франция чемпионатида расмий ўйинларда дебютини нишонлаганича йўқ. Бироқ, олдинда ўйинлар ва имкониятлар ҳали кўп.

pr48y1jw24lfpf2319sbkvhrqbpykgzr

Sports.uz портали ўзбекистонлик мухлислар эътиборига Европа кучли бешлик лигаларидаги трансферлар оид қизиқарли фактларни ҳавола этади.

  1. 2,65 миллион евро. Англия Премьер-лигаси клублари ёзда трансферларга шунча маблағ сарфлади. Бу янги рекорд.
  2. “Челси” бу ёз янги футболчилар учун 464 миллион евро харажат қилди ва 264 миллион еврога ўйинчи сотди.
  3. Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”дан “Ал-Иттиҳод”га ўтса, трансфер рекорди янгиланиши мумкин.
  4. Испания клублари 412 миллион еврога ўйинчиларни сотиб олди ва 542 миллион еврога чиқиш трансферларини амалга оширди.
  5. “Барселона” ва “Вильярреал” трансферлардан 100 миллион евродан ишлаб олди.
  6. “Реал” янги футболчиларга 125 миллион евро харажат қилди.
  7. Бундеслигадаги энг катта трансфер Ҳарри Кейннинг “Бавария”га ўтгани бўлди. Катта харажатларни ёқтирмайдиган немислар “Тоттенхэм”га 100 миллион евродан кўпроқ пул тўлади.

69abc3360df79079fab63e88ff5bfcbc64dfd7c90e674473272331     

    8.“Боруссия Дортмунд” Жуд Беллингемни “Реал”га кузатиб, 103 миллион евро ишлаб олди. Бу сумма бонуслар ҳисобига янада ошади.

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Қимматга кетган “қария”лар!

Ана холос: Шомуродовга энди “сутчилар” ҳомийлик қилади!

Шомуродовнинг собиқ устози Раньерига Элдордан фойдаланиш сирини очди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!