Файзуллаев катта мақсад сари қадам ташлаяпти
Аббосбек Файзуллаев юртимизнинг энг истеъдодли футболчиларидан. 20 ёшли футболчимиз Россия Премьер-лигасидаги дебют мавсумидаёқ ўз салоҳиятини кўрсата олди.
Файзуллаевнинг халқаро миқёсдаги фаолияти анча муваффақиятли кечмоқда. 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпиони, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлди.
23 ёшгача терма жамоа сафида Осиё кубогида кумуш медаль ва Париж Олимпиадаси йўлланмаси соҳибига айланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.
Аббосбек журналистлар билан суҳбатда ўз орзуси ҳақида ҳам гапирди.
Sports.uz портали ушбу суҳбатни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
— Россия терма жамоаси Осиёга ўтганида хурсанд бўлармидинг?
— Ҳа, албатта! Жаҳон чемпионати ёки Осиё кубоги саралашида Россия билан ўйнаш қизиқарли бўларди. Айниқса, жамоадошларим Иван Обляков ва Фёдор Чалов билан майдонда тўқнаш келиш қизиқ бўларди. Россия Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бўларди, - деб ўйлайман.
— Москвага кўчиб ўтганингда қандай қийинчиликларга дуч келдинг?
— Қийинчилик бўлмади.
— Ола-а, умуман бўлмадими?
— Фақат, оиламни соғиндим. Лекин мен Москвага келгунча ҳам яқинларимдан узоқда яшаганман, шунинг учун кўникма бор эди. Қолаверса, Москвада ўзбек ошхоналари бор, ўзбек дўстларим кўп. Ўзимникиларни ҳам бу ерга олиб келганман.
— Москвадаги палов Ўзбекистондагичалик зўр эмасми?
— Йўқ, бир хил. Танишларим паловни ўзларининг чойхонасида дамлайди. Зўр чиқади.
— Орзулар қандай?
— Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқиш ва ЦСКА билан чемпион бўлишни истайман. Агар биз яхши тайёргарлик кўрсак, кўп ишласак, келаси мавсумдаёқ Россия чемпиони бўлишга имкониятимиз етади.
Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозиргача 15 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида эса, 14 та беллашувда ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.
Файзуллаев: Нималар деяпмиз, ҳеч қачон спиртли ичимлик ичмаганман!
Бу мағлубият Файзуллаев учун аламли бўлди
Файзуллаев кутилмаган "синов"ни қандай енгиб ўтди?
Шомуродов бўйича янги музокара бўлади!
Файзуллаев бир поғона кўтарилди
Легионеримиз Парижда чемпион бўлмоқчи!
Ўзбекистонда туғилган футболчи “Евро-2024”да иштирок этади
Фикрлар