Файзуллаевнинг Европада ўйнаш имконияти борми?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатардаги Осиё кубогини кутилганидан бироз эрта тарк этди. Ўйин бобида қитъанинг етакчи жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаган футболчиларимиз яна пенальтилар сериясидаги мағлубият туфайли мусобақадан чиқиб кетди.

Қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ўз маҳоратини намойиш қилган футболчилар қаторига Аббосбек Файзуллаевни қўшиш мумкин. Жароҳати туфайли Ўзбекистонга ёрдам бера олмаган Элдор Шомуродов ўрнига етакчиликни айнан ЦСКА вакили ўз зиммасига олди.

IMG_1660

20 ёшли ҳужумкор футболчимиз терма жамоа ўйинини кучайтира олди, иккита гол урди ва битта ассист қайд этди. Осиё футбол конфедерацияси Аббосбек Файзуллаевни мусобақанинг энг кучли иқтидор эгалари қаторида эътироф этди.

Айни пайтда кўпчилик мухлису мутахассислар орасида Аббосбек Файзуллаевнинг Европа кучли лигалари ўтиш имконияти қизиқтираётгани сир эмас.

Таниқли португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза Россиянинг metaratings.ru сайтига берган интервьюсида ўзбек легионерининг Европада ўйнаш имкониятига баҳо берди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига Паулу Барбозанинг савол-жавобини ҳавола этади.

– ЦСКА ҳозир Аббосбек Файзуллаев ҳамманинг диққат марказида турганида уни сотиб юбориш ҳақида ўйласа бўладими?

– Ҳозир аниқ бирор нарса дейиш қийин. Ҳамма нарса Файзуллаевнинг ўрнини боса оладиган футболчи топа олишларига боғлиқ.

Яна бир муҳим масала — Аббосбек учун қанча пул сўраш керак? Айни дамда аксарият лигаларда трансфер бозорлари ёпилди. Европада деярли ҳаммаси ёпиқ.

Мен Файзуллаев Европада ўйнаб кета олади, деб ўйлайман. Лекин ҳозирнинг ўзида трансфер вариантлари кўп эмас.

Ҳозирнинг ўзида Хитой ва АҚШ вариантлари бор, лекин бу қанчалик фойдали, бунисини билмайман. Ўйинчи учун энг муҳими, доимий ўйин амалиётига эга бўлиш. Мана шу шароитда ўсиш имкони бўлади.

Агар Файзуллаев яхши ўйнашда давом этса, трансфер учун ҳали имкониятлар етарлича бўлади. Бироқ бу борада масала бошқа нарсада: борадиган жойида қай даражадаги рақобатни енгиб ўта олади? Энг аввал, шу саволга жавоб топиш керак, - деди Паулу Барбоза.

IMG_1692

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган йили 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Файзуллаев шу турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Кейинчалик Аргентинада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашди.

Халқаро майдондаги турнирлардаги ўйини билан хориж клублари назарига тушди. Трансфер масаласида фаоллик кўрсатган ЦСКА уни ўз сафига қўшиб олди.

Файзуллаев легионер сифатида жами 18 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва тўққизта ассист қайд этди.

Хорижлик эксперт испанларга Файзуллаев ҳақида маълумот берди

Раньери Шомуродов қачон майдонга қайтишини айтди

Терма жамоамиз етакчисини Россиянинг бир неча клубларига таклиф қилишди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rasul M
05/02/2024 23:35
..... ..... Manashu odam manga narigi komentlarimga javob yozipdi unda Turkmanistonimi demakratiya davlat deb yozipdi Ha balki shundaydir lekin men Hudoga shukur bzani vatandoshlarimiz yiqlsa olgani ustuga tepgan qimimiz va yahshi kunuda ham yomon kunida ham yonida turamiz hechkachon vatan xoini qabilidagi sozlarni ishlatmimiz Vatanim uchun kerak bolsa jon beraman Hech qachon nolimayman...Uzbekistonda ham karindoshlarimiz bor dostlarimiz tanishlarimiz bor men tanigan uzbeklar sendakamas demak bu degani sen uzbek emassan pismik insonsan
Rasul M
05/02/2024 22:35
Nega Amanov va Abdixoliqovni tushurmagani sababi Umarov effektida korishimiz mumkin shu kirdiyu oyin buzuldi hujumchilar bn boglam uzuldi demakkki darajasi pas bunuyam Katanes janoblari bilgan axir u jamoaga bizdan kora yaqinku korib bilib trubdi..Xop Abdixolikov yoki Amanovga shans berdiyam diyaylik kimning orniga Masharipov Urunov Abbos man Abbosni alishtirishlarini korishni istamagan bolardim demokchi bolganim Katanes faqat Umarovni tushurup xato qildi Urunovga 90dakika shans berishi kerak edi
Rasul M
05/02/2024 22:31
Evre Renar kesa uniyam kamchiliginibtopishadi akajon...Katanes zor murabbiy chunki hech qaysi jamoada bolmagan jarohatlar boldi en kop liderlar yoqotishi uzbekistonda agar manashunaqa lider jarohatlar boshkalarda bolganda oldindan yutqizib chiqib ketardi...Bir oylab koringlar Korea Japonya Yo Eron avstraliyalar liderlarsiz oynasa qanaka boladi...Bu axir futbol Futbol faqat uzbekistonda osib boshqa joylarda qotib qolgani yokku Qatarni Babayan davrida yutdik deyishyapdi Babayan davridaki Qatardan hozir asar yoq ular undan kegin Osiyo chempioni bolishdi Konkakaf turniriga borishdi Jahon chempionatida top jamoalar bilan oynashdi praktika kop narsani hal kiladi menimcha ozbekiston oyinida mano bor mazmun bor fakat shu shu liderlar kelsa va Abbos Husanovlaga shans berip oynatsa Jahon chempionatida oynashadi bolla
Норов Абдужалил
04/02/2024 19:51
Осиё футболини 20 йиллик кузатувларим асосида шуни айта оламанки менга энг ёккан мураббий бу уткан жахон чемпионати циклида Саудияни бошкарган Эвре Ренар. У йукдан бор кила оладиган тактичний мураббий. Бизни термага жуда мос тушади. У мураббийлик килган йиллари Марокаш термаси хам Саудия хам зур натижалар килди. Яна бир мураббий бу бир неча осиё кулубларида ишлаган ва Жазоир термасини бошкарган Жамол Белмади. Ана шу иккала мураббийдан бири Узбекистон терма жамоасига мураббий булса биз Осиё футболида энг биринчилардан бирига айланамиз.
&
хушнудбек
04/02/2024 20:14
Заебал килштинг фудбол фудбол деб биртинга кимант хамси элдор хам босинг хам ва машарипинг хам огзни гупртриб махтайсан булардим нима килиб берди ватан учун акаларям шу Эди булар хам шу узбегистон гўзал гушадир фудболи уша уша дир