Араб клуби бош мураббийи Файзуллаевга эътибор қаратди
Қатарда давом этаётган Осиё кубоги ўйинларини дунёнинг турли мамлакатларидаги футбол мутахассислари ҳам кузатиб бормоқда.
Ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этиб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Аббосбек Файзуллаев етакчилик қобилиятини намойиш қилмоқда. 20 ёшли ҳужумкор футболчининг фаоллиги терма жамоамиз сардори ва тўпурари Элдор Шомуродовнинг йўқлигини билдирмай турибди.
Хорижлик мутахассислар, мураббийлар, футболчилар, экспертлар ва умуман футбол жамоатчилиги вакиллари Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдириши тобора оддий ҳолат бўлиб қоляпти.
Бу гал Бирлашган Араб Амирликларининг “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси бош мураббийи Марко Николич россиялик журналистлар билан суҳбатда Аббосбек Файзуллаевни ҳам тилга олди.
- Бирлашган Араб Амирликларида техникага эътибор кўп, ҳамма югуради, комбинациялар уюштиришади. Россия Премьер-лигаси яккакурашларга асосланган. Майдонда икки бир биридан фарқ қиладиган футболни кўриш доимо қизиқ.
Россия Премьер-лигаси жуда ёрқин чемпионат, ҳозир ҳам кучлилардан бири саналади. Премьер-лига илгари Европада олтинчи зринда қайд этиларди. Ўшанда маҳаллий футболчилар ва сифатди легионерлар тўп тепар эди. Ҳозир россияликлар шу даражани ушлаб қолган.
Эдуард Сперцян, Фдлор Смолов, Александр Черников, Антон Миранчук ва Дмитрий Бариновни тилган олишим мумкин.
Аббосбек Файзуллаевнинг номини эса, алоҳида айтиш керак, унинг ўйини менга жуда ёқади, - деди Марко Николич.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик Марко Николич қўл остида ўзбек футболи тарбияланувчиларидан Азизбек Ғаниев ўйнаяпти.
25 ёшли ярим ҳимоячи “Насаф” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Азизбек қаршиликлар сафида тўрт йил ҳаракат қилганидан кейин 2020 йилнинг бошида Бирлашган Араб Амирликларига йўл олди.
Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world порталида “Шабаб Ал-Аҳли” ўзбек футболчиси учун “Насаф”га 630 минг евро тўлагани қайд этилган.
Ғаниев “Насаф” сафида жами 11 та учрашувда 10 та гол ва 13 та ассист қайд этган. “Шабаб Ал-Аҳли”сафидга қўшилганидан бери Азизбек жами 86 маротаба майдонга тушган футболчимиз рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига 16 маротаба голли пас узатган.
Жорий мавсумда Азизбек Ғаниев барча турнирларда 16 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига учта гол ва тўртта ассист расмийлаштирди.
Бугунги кунда легионеримизнинг трансфер суммаси 3 миллион еврога етган. У жамоасининг энг қимматбаҳо икки ўйинчисидан бири ҳисобланади.
“Шабаб Ал-Аҳли”да Ғаниевдан ташқари Германиянинг “Хоффенхайм” жамоасидан трансфер қилинган исроллик ҳужумчи Мунас Даббурнинг нархи ҳам 3 миллион евро экани кўрсатилган.
Марко Николич қўл остида тўп тепаётган Азизбек Ғаниевнинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнь куни якунланади.
Фикрлар