“Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасига ўтишига қаршиман!”

“Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаев тез орада Россия Премьер-лигаси вакили ЦСКА жамоасига ўтиши кутилмоқда.

Пойтахт клуби бош директори Дмитрий Адисман Россиянинг “Sport24” нашри журналисти  Владислав Шапиро билан суҳбатда 19 ёшли ҳужумкор футболчининг трансфери борасида маълумот бериб, ўз позициясини ҳам билдириб ўтди.

volga

- Ҳозирча, биз ЦСКа клуби билан музокаралар жараёнидамиз. Россия клуби бизга Аббосбек Файзуллаев трансфери бўйича хат йўллаган.

Клубимиз бу футболчини сотиб юборишни режалаштирмаган эди, лекин ўй нчининг ўзи Россия Премьер-лигаси даражасидаги клубга ўтиш истагини билдирди. Аббосбек шартномада муайян бадал суммаси кўрсатилган банддан фойдаланмоқда.

Файзуллаев ўзининг қарорини ўсишни истаётгани билан изоҳламоқда. Ким унга бу фикрни сингдирганини билмайман. Лекин ҳақиқатан ҳам, Файзуллаевга бошқа клублардан жуда катта қизиқиш бўлаётгани рост.

Футболчи ҳали жамоа билан хайрлашгани йўқ. Ҳар ҳолда у бу ишни эртага, биз ЦСКА билан барча деталлар бўйича келишиб бўлганимиздан кейин амалга оширади.

Мен ўйинчининг Москвага қачон боришини билмайман, бироқ келажаги бўйича ҳаммаси аён бўлиб қолди.

Файзуллаев – ёш футболчи, бироқ асосий таркиб ўйинчиси. Бу биз учун ҳақиқатан катта йўқотиш. Лекин ЦСКА учун бу трансфер қанчалар даражада муҳимлиги аниқ эмас. Мен раҳбар сифатида Аббосбек Россия Премьер-лигаси сингари шиддатли лигага ўтишига умуман қаршиман.

Бизнинг бу футболчи борасида жуда катта режаларимиз ва мақсадларимиз бор эди, - деди клуб бош директори Дмитрий Адисман.

Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган ҳужумкор футболчи икки мавсумдан бери жамоанинг асосий таркибида ўйнаб келмоқда.

19 ёшли ўйинчи клублар миқёсида Ўзбекистон чемпионатида жами 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига учта голли пас узатган.

Шунингдек, Файзуллаев Осиё Чемпионлар лигасида бешта ўйинда ўз ҳисобига битта гол расмийлаштириб қўйди.

Иқтидорли футболчи Ўзбекистон кубоги мусобақасида учта баҳсда икки марта дарвоза тўрини аниқ нишонга олди.

Аббосбек Файзуллаев Тошкентда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва Аргентина мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш қилиб, бир неча клублар эътиборига тушган ўйинчилардан ҳисобланади.

PZrsIBh2H28KaxqIl2MaFY6MQzwIBBgs

У ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам жалб этила бошлади ва учта учрашувда майдонга тушиб, битта тўп ҳам киритди.

Аббосбек Файзуллаевнинг “Пахтакор” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача имзоланган.

Таъкидлаш жоизки, айрим мутахассислар ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов қўллайдиган ўйин услуби ва Россия Премьер-лигасининг жисмоний курашларга асосланганини инобатга олиб, Аббосбек Файзуллаевнинг танлови ўзини оқламаслиги эҳтимоли борлигини таъкидламоқда.

Легионеримиз чемпион бўлмоқчи!

“Рома” мухлислари Шомуродов кетганини қандай қабул қилди?

Футболчимиз Испанияга кетиши керак, у Ла Лигада аниқ ўйнай олади...

“Ланс” Ҳусановга асосий таркибдан жой очяпти

Шомуродовни қўллаб-қувватлашмади!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farhod Ziyayev
28/07/2023 23:12
Тугри, озгина Пахтакорда туп суриш керак, Россия клубига утиш шошма - шошарликми дейман.
&
Beks0611
28/07/2023 21:10
Rossiyaga o‘tmaslik kerak Abbos senga Germaniyadan, Ispaniyadan jamoalar keladi hali