Ҳусанов ва яна тўрт футболчи: “Ланс” кетганлар ҳақида маълумот берди!

Франция вице-чемпиони “Ланс” мамлакат кубогининг 1/32 босқичида жиддий рақиб – “Монако” билан куч синашиши керак. Бу беллашув 7 январга белгиланган.

“Ланс”нинг янги йилдаги илк учрашув олдидан бош мураббий Франк Хейз таркиб танлашда муаммога дуч келди. "Ланс" раҳбарияти беш нафар ўйинчи терма жамоага жўнаб кетганини ва яна камида тўрттаси жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқлиги, икки нафари ўйинни ўтказиб юбориш эҳтимоли борлигини маълум қилди. 

Мураббийлар штаби олдида “Монако”га қарши ўтказиладиган уй учрашувида оптимал таркибни шакллантириши масала турибди. Футболчилар орасида  Африка Миллатлар кубоги, Осиё кубоги, Олимпия ўйинлари саралаш турнирида иштирок этиш учун ўз мамлакатлари терма жамоаларига йўл олган асосий таркиб ўйинчиларидан ташқари, турли даража жароҳат олганлар ҳам кўпайиб кетди.

Африка қитъасидан келган уч футболчи – Нампалис Менд Сенегал, Садис Абул Самед Гана ва Морган Гилавоги Гвинея терма жамоалари таркибида қитъа чемпионатида қатнашиш учун жўнат кетган.

Шунингдек, колумбиялик истеъдодли ёш футболчи Оскар Кортес ўз мамлакати олимпия терма жамоасига 2024 йилнинг ёзида Париж мезбонлик қиладиган Олимпиадага йўлланма олиш учун саралаш мусобақасида ёрдам бериши керак.

19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов Қатарда ўтказиладиган Осиё кубогида тўп тепиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига қўшилган.

Сречко Катанец шогирдлари қитъанинг энг нуфузли мусобақасида “В” гуруҳидан жой олган ва мусобақада имкон қадар узоқроқ боришга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини 13 январь куни Сурия футболчиларига қарги ўтказади.

18 январга белгиланган иккинчи тур беллашувида ҳамюртларимизга ҳиндистонлик чарм тўп усталари рақиблик қилади.

Гуруҳдаги энг кучли рақиб – Австралия терма жамоаси билан тўқнашув 23 январь куни бўлади. Айнан мана шу баҳсда гуруҳда қайси терма жамоа ғолиб чиқиш масаласи ҳал этилиши кутилмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини тўхтатмагунича “Ланс”га ёрдам бера олмайди.

photo_2024-01-03_20-14-27

Лансликлар бош мураббийи Франк Хейз мамлакат кубоги доирасида “Монако”га қарши ўтказиладиган беллашув олдидан бир неча футболчи жароҳат туфайли сафдан чиққани ҳам маълум қилди.

Унинг айтишича,  Жонатан Градит жароҳатидан фориғ бўлиб улгургани йўқ. Ҳимоячига яна камида бир ҳафта вақт керак бўлади.

31 ёшли Массадио Ҳайдара жароҳати туфайли Мали терма жамоасига бора олмади. Африка Миллатлар кубогида қатнаша олмайдиган ҳимоячи сон қисмидан олган жароҳатини бир ой давомида даволаши талаб этилади.

Бундан ташқари, асосий таркиб етакчиси Дейвер Мачадо ва ярим ҳимоячи Жимми Кэбот ҳам лазаретда ва ҳозирча машғулотларга қўшилгани йўқ.

Жамоанинг энг креатив ўйинчиси Нил Ал-Айнау мушакларини шикастлаб олгани, Уэсли Саид тиззасидан зарба еган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу икки ўйинчининг майдонга қайтиши узоқ вақт олмайди. Бироқ уларнинг “Монако”га қарши майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди.

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Шомуродов йўқ, Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги энг хавфли футболчиси ким?

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
07/01/2024 12:55
Хусанов кеттдими кака кеттди эх емон бубтида аа