Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Хитойнинг "Беижинг Гуан" клуби ҳужумчиси Игор Сергеев фаолияти давомида энг кўп гони қайси жамоаларга урганини биласизми?

Қуйида бу ҳақда маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

4-7. "Металлург" - 4 гол

Сергеев "Металлург" жамоасига қарши ўйинларда 4 та голга муаллифлик қилган. Игор Бекобод жамоасига 2014 йили 1, 2015 йили 2 ва 2016 йили 1 та гол туҳфа этган.

 

4-7. "Навбаҳор" - 4 гол

Ҳужумчи "Навбаҳор" дарвозасини ҳам 4 марта ишғол қилган. У 2013 ва 2015 йилларда "лочинлар" билан ўйинларда биттадан гол урган бўлса, бу йил "дубл"га эришди.

4-7. "Қўқон-1912" - 4 гол

Игордан 4 та гол қабул қилиб олган яна бир жамоа бу "Қўқон-1912"дир. Футболчи Қўқонликларга 2015 йили ҳар икки учрашувда ҳам биттадан тўп киритган бўлса, бу йилги беллашувда "дубл" қайд этди.

4-7. "Олмалиқ" - 4 гол

Сергеев "Олмалиқ" билан ўйинларда 3 йилдан буён гол уриб келмоқда. У 2014 ва 2015 йилги мавсумларда Игор Шквирин жамоаси дарвозасини бир мартадан ишғол этган бўлса, бу йилги ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлди.

 

3. "Бунёдкор" - 5 гол

23 ёшли ҳужумчи ўзига хос Тошкент дербисида 5 та гол киритган. Сергеев 2014 йили ҳар иккала беллашувда ҳам "қалдирғочлар" посбонини икки мартадан ранжитган бўлса, кейинги йили бир марта гол урган.

2. "Бухоро" - 6 гол

Сергеев 2013 ва 2014 йилларда Бухороликларга қарши ўйинларда биттадан голга муаллифлик қилди. 2015 йили эса "Бухоро" жамоаси ҳужумчидан тўрт марта жабр кўрди. У бир ўйинда ушбу клуб дарвозасига учта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

1. "Сўғдиёна" - 8 гол

Игордан энг кўп жабр кўрган жамоа бу "Сўғдиёна"дир. Ҳужумчи 2013 ва 2014 йилларда Жиззах жамоаси билан бўлган баҳсларда "дубл"га эришган бўлса, 2015 йили ҳар иккала беллашувда ҳам иккитадан гол урди. Шу тариқа "Сўғдиёна" клуби, Сергеевдан тўрт марта "дубл" қабул қабул қилиб олган ягона жамоага айланди.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!