Италиялик агент Шомуродовнинг ҳақиқий нархини айтди

Ёзда Элдор Шомуродов яна бир бор келажаги борасида жиддий қарор қабул қилишига тўғри келади.

“Рома”да ўйин амалиётисиз қолиб кетган футболчининг ижара асосида “Специя”да кўчиб ўтгани вақтинчалик ечим холос.

Жозе Моуриньо легионеримизни кузатиб қўйишдан олдин, маълум вақт ўтиб, уни “Рома”га қайтариши мумкинлигини, Элдор ўйин амалиётига эга бўлишга лойиқлиги учун бошқа жамоага қўйиб юбораётганини таъкидлади.

528x300

Шомуродовнинг ўзи пойтахт клубидан буткул кетишга тайёрлигини билдиргани Италия матбуотида ҳам ёритилди.

Хуллас, Элдорнинг келажагига ҳали тўлиқ ойдинлик киритилгани йўқ. Ёзда бу масала яна кун тартибига кўтарилиши табиий ҳол.

Италиялик таниқли футбол агенти Марко Трабукки Шомуродовнинг янги жамоаси “Специя”да футболчини тўлиқ сотиб олиш имконияти борлиги ва бу трансфер қанчага тушиши мумкинлигини айтди.

- “Специя”да Шомуродовга доимо талаб бўлади. Чунки уларда ўзбек футболчи даражасидаги ҳужумчи йўқ. “Специя”да маълум миқдордаги тўлов эвазига Элдорни харид қилиш имконияти бор.

Табиийки, бу трансфер нархи “Рома” ҳужумчиси учун “Женоа”га тўлаган суммага яқин келмайди. Бироқ,  “Женоа” Шомуродов трансфери учун харажат қилган сумма доирасидаги нархга “Специя” ҳам харид қилиши мумкин.

Элдор бу нархга арзийдиган ўйинчи. “Специя”да эса бу пул бор, - деди Марко Траббукки.

Маълумки, “Женоа” клуби Элдор Шомуродов трансфери учун “Ростов”га жами 9 миллион евро тўлаб берган эди.

“Специя” келишувга кўра, Элдор Шомуродовни мавасум охиригача ижарага олди ва бу муддат учун римликларга 1,5 миллион евро тўлайди.

Ўтган ёз ва бу йил январда ўзбек ҳужумчисига оғиз солган жамоалар кўп бўлди. Ёзги трансферлар вақтида “Болонья” 10 миллион евро таклиф қилган бўлса-да, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто бу суммани қабул қилмади.

Пойтахт клуби январда харидорлар даражасига қараб, Шомуродов учун 12-14 миллион евро талаб қилди. Италия клублари захирадаги ўйинчи учун катта сумма тўлагиси келмади. Харажатга тайёр бўлган “Ренн”, “Лилль”, “Байер”, “Вальядолид” каби клублар Италияда қолишни мақсад қилган Шомуродовга тўғри келмади.

“Рома” клуби легионеримиз трансферига 18 миллион евро сарфлаган. Шу боис, клуб мутасаддилари молиявий зиён кўрмаслик мақсадида ўзбек футболчисини имкон қадар қимматроқ нархга сотишга ҳаракат қилмоқда.

732748_original

Transfermarkt портали 27 ёшли футболчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Шомуродовни дарров “катта жанг”га ташлашади!

Шомуродов энг қиммат футболчилар қаторида!

Агент: Ўруновга аввал 5 минг, кейин юз минглаб доллар тўлашди

Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

Игорь Сергеев фаолиятини қаерда давом эттириши ҳал бўлди!

Ўруновни пул “синдирди”!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!