Жаҳонга машхур мураббийлардан бири коронавирус юқтириб олди

"Галатасарой" бош мураббийи Фатих Теримда коронавирус аниқлангани маълум бўлди.

"Бугун коронавирус борасида топширган тестимнинг жавоб чиқди ва менда у аниқланди. Мен шифохонада ишончли қўллардаман. Хавотир олманг," - деб ёзди Терим ўзининг Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли мутахассис "Галатасарой" ва Туркия терма жамоасида бир неча маротаба бош мураббий бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, "Фиорентина" ва "Милан" клубларини бошқариб, анча машҳурликка эришган.

Маълумот учун, Туркияда 1 236 кишида COVID-19 аниқланган ва 30 нафар инсон вафот этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)