Кечаги куннинг муҳим хабарлари
Кеча сайтимизда ўзбек ва хориж спортига оид кўплаб хабарлар чоп этилди. Улар орасида сайтимиз кузатувчилари қуйидагиларни кўпроқ мутола қилишди.
Сиз кечаги кунинг муҳим хабарларини ўтказиб юборган бўлсангиз, унда бу сиз учун айни муддао.
• Терма жамоа бош мураббийи "Навбаҳор"да иш бошлаши мумкин. Клуб вакиллари Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаевга таклиф билан чиқишган. Эътиборлиси, Ғуломхўжаев чиндан ҳам «Навбаҳор»дан таклиф бўлганлигини тан олди.
• Эктор Купер Фаластинга қарши ўйинолди матбуот анжуманида жаҳон чемпионатига чиқишда ҳеч қандай сир йўқлигини айтди. Бунинг учун жамоа ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги ҳамда битта мақсад сари интилиши зарурлигига эътибор қаратди.
• SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Фаластин - Ўзбекистон учрашувини "Спорт" телеканалида Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради. Ўйин жонли эфирда намойиш этилади. Ал-Рам шаҳридаги “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида ўтказиладиган беллашув бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.
• ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг трансфери амалга ошмаганидан сўнг, "Барселона" футболчилари ўзларини алданган деб ҳис қилишмоқда. Футболчилар раҳбарият бошиданоқ Неймарни сотиб олишни режалаштирмаган ва бу трансфер бўйича амалга оширилган барча таклифлар шунчаки футболчиларни яхши кайфиятда ушлаб туришнинг бир усули эди деган фикга келишмоқда.
• Ўзбекистон МТЖнинг Фаластинга қарши ўйинини Фу Минг бошлиқ хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга канотларда ҳамюртлари Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Децин ёрдам беради.
Фу Минг шу вақтга қадар ўзбек жамоалари иштирокидаги 6 та учрашувда фаолият олиб борган. Унда жамоаларимиз 3 та ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.
• ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар "Барселона"га ўтмаганидан ғазабда. Бразилиялик футболчи клуб раҳбарлари уни "Барселона"га сотмаганидан норози. Унинг фикрича, ПСЖ уни жазоламоқда. Неймар Францияда қолишини кутмаган эди. У жамоадан кетиш истаги борлигини очиқ айтган. Шунингдек, 27 ёшли форвард фаолияти давомида ҳеч қачон бунчалик чарчамганини айтиб ўтган.
Фикрлар