Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи
Ads

Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар ҳақида олдинроқ маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар ушбу чемпионатда энг кўп тўп киритган 7 та хорижлик футболчи ҳақида тўхталиб ўтишни лозим деб топдик.

7. Ладислав Кубало. 215 ўйин - 138 гол
Чехословакия, Венгрия ва Испания терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган асли Венгриялик бўлган футболчи 1950-1961 йилларда "Барселона" учун 131 та, 1963-1964 йилларда эса "Эспаньол" учун 4 та голга муаллифлик қилган. Кубало "Барса" либосида тўрт бора Ла лига чемпионлигини қўлга киритган.

6. Ференц Пушкаш. 180 ўйин - 156 гол
Венгриялик ҳужумчи 1958 йили 31 ёшида "Реал" таркибига келиб қўшилиб, 9 мавсум давомида, яъни 40 ёшига қадар чемпионатда 156 марта рақиблар посбонларини ранжитган. 5 марта Испания чемпиони бўлган Пушкаш, 4 бора тўпурарлар пойгасида ғолиб чиққан.

5. Самуэл Это’О. 280 ўйин - 162 гол
Камерунлик форвард 1998-2000 йиллари "Реал" таркибида чемпионатда гол ура олмаган бўлса, кейинги 5 мавсумда "Мальорка" учун 54 та гол киритган. 2004 йили "Барселона" либосини кийган Самуэл 5 мавсумда 108 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Это’О 3 карра мамлакат чемпиони бўлиб, 2006 йили энг яхши тўпурар бўлган.

4. Алфредо ди Сетфано. 329 ўйин - 227 гол
Ди Стефано 1953 йилдан 1964 йилгача "Реал" рақиблари дарвозаларини 216 марта аниқ нишонга олган бўлса, кейинги икки мавсумда "Эспаньол" рақибларини 11 бора ранжитишга муваффақ бўлди. Аргентиналик ҳужумчи 8 марта мамлаакат чемпиони бўлиб, 5 бора "Пичичи" совринига эга чиққан.

3. Уго Санчес. 347 ўйин - 234 гол
Мексика футболи тарихидаги энг кучли ўйинчи ҳисобланадиган Санчес 1981-1985 йилларда "Атлетико" таркибида 54 та, кейинги 7 мавсумда "Реал" либосида 164 та ва 1993-1994 йиллари "Райо Валекано"да 7 та голга муаллифлик қилган. Уго 5 марта Ла лига чемпиони бўлиб, шунча марта энг яхши тўпурарга аталган бош соврин эгаси бўлган.

2. Криштиану Роналду. 244 ўйин - 265 гол
Португалиялик ҳужумчи 2009 йилдан бери "Реал" таркибида чемпионатда урган голлари сони 265 тага етди. Роналду ҳар мавсумда 26 тадан кам гол урмаган. У атиги бир марта чемпион бўлган бўлса ҳам, 3 марта энг яхши тўпурар бўлган.

1. Лионель Месси. 357 ўйин - 320 гол
Аргентиналик футболчи Ла лигада энг кўп гол урган ва энг кўп гол урган хорижлик футболчи ҳамдир. У 2004 йилдан бери "Барселона" рақиблари дарвозаларини 320 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган. Месси 8 мавсумдан буён 20 тадан ортиқ гол уяпти. Лео 8 карра Испания чемпиони ва 3 бора тўпурари бўлган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи