Легионеримиз Европа Чемпионлар лигасида порлашни кўзлаяпти

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаҳбоз Умаров ўтган йили “Ордабаси” таркибида Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритди.

Чимкентликлар узоқ йиллик тарихида илк бор Премьер-лига ғолиби бўлди ва бунда ўзбек легионерлари – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқовнинг хизмати катта бўлди.

picture_1

Ҳужумкор футболчи позицияда ўйнаган Шаҳбоз Умаров ўтган йили “Ордабаси” сафида жами 30 та учрашувда қатнашиб, бешта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Марказий ҳужумчи Бобур Абдухолиқов эса, жами 34 маротаба майдонга тушиб, саккизта гол ва тўртта ассист қайд этди.

Янги мавсум олдидан Бобур Абдухолиқов қозоқ клубини тарк этди. Бироқ унинг ўрнини бошқа ўзбек футболчиси – Жасурбек Яхшибоев эгаллади.

Шаҳбоз Умаров  sportplustv.kz  сайтига берган интервьюси янги мавсумга режалари ҳақида ҳам гапирди.

Sports.uz  сайти ушбу интервьюнинг қизиқарли қисмларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- Ўтган мавсумда “Ордабаси” таркибида Ўзбекистондан икки нафар футболчи бор эди. Улардан бири сиз, иккинчиси Бобур Абдухолиқов.  Бобур ҳозир  жамоада эмас. Сиз у билан алоқа қиляпсизми? Янги мавсумда қаерда ўйнайди?

- Ҳа, Бобур билан боғландим. “Насаф”да ўйнаб, уйда қолишини айтди. Йигитларга салом айтишимни тайинлади.

- Энди “Ордабаси” сафига яна бир ҳамюртимиз – Жасур Яхшибоев келиб қўшилди. У “Сантьяго Бернабеу”да “Реал Мадрид” дарвозасига гол урган футболчи. Сизлар айни пайтда жамоада ишончли ҳамкормисизлар?

- Жасурни жамоамиздаги барча яхши кутиб олди. Умуман, жамоамизга ким келса ҳам қучоғимиз доим очиқ. Чунки ҳар бир янги футболчи жамоага ёрдам бериш истаги билан келади. Бизни Еврокубоклардаги ўйинлар кутмоқда.

Жасур бу борада катта тажрибага эга. Биз учун у нимани кўргани, билган ва тушунгани ҳам жуда муҳим. “Кўҳна қитъа”да маҳоратини ошириб, тўп тепган ҳамюртимиз  “Ордабаси”га  катта ёрдам беради,  деган умиддаман.

photo_2024-01-20_20-27-49

- Жорий йилда УЕФА Чемпионлар лигасида мамлакат шарафини ҳимоя қиласизлар. Бундан ҳис туйғулар қандай?

- Албатта, Европа Чемпионлар лигасида тўп тепиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Шу боис, клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақада иштирок этиш фикри бизни янги ютуқлар сари етаклайди.

Худди шундай Қозоғистон чемпиони унвонини ҳимоя қилиш мақсадимиз ҳам бизга қўшимча туртки беради. Шу сабабли мухлисларга шуни айтмоқчиманки, “Ордабаси” қанчалик кучли эканини нафақат ички чемпионатда, балки Европа ареналарида ҳам кўрсатамиз.

Бунга ишонинг. Асосийси, режа маълум, мақсадимиз аниқ.

Ўзбек клубига ютқазган футболчи катта ваъда бериб қўйди

Чемпион жамоага қўшилган легионеримизни мақташяпти

Легионеримиз гол урди

Ўзбек ҳужумчисини Премьер-лига клуби ўз сафига қўшиб олди

Ўзбек футболчилари легионерга айланишга тайёр

“Навбаҳор”да ишлаган мураббий Файзуллаевни “Бавария”га ўтказиш йўлини айтди

Европалик агент: “Бавария”нинг Файзуллаевга қизиқиши бежиз эмас...

Осиё кубоги футболчиларимизга янги жамоаларга йўл очди

Файзуллаевдан зўр футболчиларимиз бор!

Файзуллаевнинг Европада ўйнаш имконияти борми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!