Машҳур клуб ўзбек футболчиси учун бир миллион евро харажат қилишга тайёр!
Туркиянинг машҳур клубларидан бири – “Фенербаҳче” чемпионлик учун курашда ашаддий рақиб – “Галатасарой”га имкониятни бой бериб, чемпионатни иккинчи ўринда якунлади. Бу ҳолат клуб раҳбариятини қониқтирмади.
“Фенербаҳче” мутасаддилари янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришга қарор қилди. Жамоага “Интер” билан шартномаси тугаган тўпурар Эдин Жеко таклиф этилди.
Бундан ташқари, “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланган ҳужумчи Райан Кент ҳам Туркия Суперлигасига кўчиб ўтиб, “канарейкалар” сафидан жой олди.
Энди “Фенербаҳче” майдон марказини кучайтириш учун мавсумни “Фатиҳ Карагюмрюк” жамоасида ўтказган Отабек Шукуровни трансферлар рўйхатига киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Туркиянинг fotomac.com.tr сайти бу хабар бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди.
- Суперлигани иккинчи қаторда якунлаган “Фенербаҳче” таркибини кучайтириш учун трансферлар бўйича иш бошлади. Кун тартибига “Фатиҳ Каракюмрюк” либосида бир мавсум тўп тепган Отабек Шукуров трансфери масаласи кўтарилди.
“Фенербаҳче” янги мавсумда мутлақа чемпионлик учун курашиш мақсадида трансферларга катта эътибор қаратмоқда. Ҳужум чизиғига Райан Кент ва Эдин Жекони олиб келишни уддалаган клуб мутасаддилари энди ўрта чизиқни кучайтиради. Шу мақсадда Отабек Шукуров трансфер қилинадиган ўйинчилар рўйхатига қўшилди.
Туркия футбол федерациясининг легионерлар мақоми тўғрисидаги янги қароридан кейин “Фенербаҳче” Шукуровни нишонга олди. Қурбон ҳайитидан кейин клуб мутасаддилари “Фатиҳ Карагюмрюк” раҳбарияти билан бу трансфер юзасидан учрашув ўтказади.
Ўтган йили ёзда “Шаржа” клубидан 420 минг еврога трансфер қилинган футболчи Туркиядаги дебют мавсумида 31 та ўйинда биттадан гол ва ассист қайд этди.
Бу трансферни бир миллион евро эвазига амалга ошириш мумкин.
1996 йили Ўзбекистонда туғилган футболчи профессионал фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Бунёдкор”га кўчиб ўтди. 2018 йилнинг январида “Шаржа” ўйинчисига айланди.
Шукуровнинг “Фатиҳ Карагюмрюк” билан келишуви 2024 йилнинг 30 июнигача тузилган ва унинг трансфер суммаси 2,5 миллион еврони ташкил қилади, - деб ёзмоқда fotomac.com.tr сайти.
Дарҳақиқат, янги қоидага кўра, туркий давлатлар футболчилари бундан буён Туркия чемпионатида легионер ҳисобланмайди. Бу мазкур мамлакат вакилларининг Туркиядаги имкониятларини оширади.
Отабек Шукуров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланади. Халқаро фаолиятини 2016 йили бошлаган моҳир футболчимиз миллий жамоа сафида 55 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 5 маротаба ишғол қилган.
Айрим манбаларнинг таъкидлашича, Отабек Шукуровга турк клубларидан ташқари Германия ва Италия томонлардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Ўзбекистонлик футболчи: У А Серияга мос ўйинчи эмас!
Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!
Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!
Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!
Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!
Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди
Фикрлар