Ўзбекистонлик футболчи: У А Серияга мос ўйинчи эмас!

Кучли бешлик чемпионатлари, хусусан, А Серияда ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоаси аъзоси Алексей Миранчукнинг Италия юқори дивизионидаги имкониятларига баҳо берди.

Таъкидлаш лозимки, Зейтуллаевнинг ўзи “Ювентус” тарбияланувчиларидан ҳисобланади. 2001 йили Илёс Москванинг “Академика” жамоасидан Турин суперклуби ёшлар жамоасига кўчиб ўтган эди.

b42b96b3f64ee251bb1786aa1e3a25bf5ffb497f2b47d247087668

Кейинчалик ҳамюртимиз Италиянинг турли лигаларида “Режина”, “Кротоне”, “Женоа”, “Виченца”,  “Верона”, “Пескара”, “Виртус Ланциано”, “Купелла Калцио”, “Торино” ва Хорватиянинг “Горица” жамоаларида тўп тепди.

Зейтуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўн маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилган.

Италия футболини яхши биладиган собиқ футболчи Алексей Миранчукнинг имкониятлари ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

- Алексейни бошқа чемпионатга мос, деб биламан. Масалан, Германияга, шартли равишда “Байер”га. У жуда кучли футболчи, лекин айрим вазиятларда унинг характери Италия чемпионатига тўғри келмаяпти. Балки бунинг сабаби унинг характери юмшоқ эканидир. Бу нуқтаи назардан Италия футболи жуда мураккаб. Бу ерда менталитет бошқача, битта ўйинда ютқазиб қўйдингми, бир ҳафта босим остида қолиб кетасан.

Менинг фикримча, Миранчук Португалия, Германия, ҳатто, Англияда ҳам ўйнаб кетиши мумкин. Унга хотиржам футбол ўйнайдиган жамоалар мос. “Торино” ва “Аталанта”да у катта талаб қўядиган мураббийлар қўлига тушиб қолди. Мен Юрични ҳам, Гасперинини ҳам жуда яхши биламан. Улар унинг кучли эканини билади, бироқ характер жиҳатидан бир-бирига тўғри келмайди.

Яна Миранчукка жанговарлик етишмаётгандир. Лекин Алексей ўзига мос жамоа ва мураббий топса, яна ўйини очилади ва юқори савияда тўп тепа бошлайди, - деди Илёс Зейтуллаев.

Италия клублари 2020 йилнинг ёзги трансфер ойнаси даврида Россия Премьер-лигасидан икки нафар футболчини трансфер қилганди. Биринчи бўлиб, Алексей Миранчук Москванинг “Локомотив” жамоасидан “Аталанта”га кўчиб ўтди. Кейинроқ, Элдор Шомуродов “Ростов” жамоасидан “Женоа”га трансфер қилинди. 2021 январь ойида Александр Кокорин “Спартак”дан “Фиорентина”га бор.

Бироқ, учала футболчининг ҳеч бири бугунги кунга келиб, Италия клубларида кутилган натижаларни қайд этгани йўқ. Якунланган мавсумда “Аталанта” Миранчукни “Торино”га ижарага бериб юборди. Шомуродов “Рома”даги жойини йўқотиб, чемпионатни лигани тарк этган “Специя” сафида якунлади. “Фиорентина” Кокоринни Кипрнинг “Арис” жамоасига жўнатиб юборганига анча бўлди.

Бу футболчилар янги жамоаларида ҳам турлича натижа қайд этди. “Торино” ўйинчиси сифатида Миранчук 31 та учрашувда тўртта гол ва олтита ассист қайд этди.

miranchuktor

Элдор Шомуродов “Специя” учун ярим мавсум давомида битта тўп киритиб, яна бир бор голли пас узатди. Кокорин Кипрдаги мусобақаларда 30 та баҳсда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига олтита ассистни амалга оширди.

Шомуродов учун А Серияда қолиш муҳим. Элдорга қизиқаётган мураббийлар бор!

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!