Моуриньо афсонавий ҳужумчини “Рома”га қайтармоқда!

“Рома” раҳбарияти клуб тарихидаги энг зўр ҳужумчи Франческо Тоттини яна Римга қайтаришга қарор қилди. Собиқ ҳужумчи клуб бошқарувидаги лавозимлардан бирини қабул қилиб олишга тайёрлигини билдирган ва Италия матбуоти уни кўндиришда Жозе Моуриньонинг ҳиссаси борлигини ёзмоқда.

Тотти футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин маълум муддат клубда ишлади. Бироқ унга бирор масаласини ҳал қилиш ваколатини беришмагани учун ишдан кетган эди.

Шундан сўнг, Тотти икки йил давомида севимли жамоасининг уй учрашувларига ҳам келмай қўйди. Ҳозир вазият ўзгарган. Франческо Тотти трибуналардан туриб жамоани қўллаб-қувватламоқда. У жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо, спорт директори Тьягу Пинто ва клубга эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи билан дўстона алоқа ўрнатган.

Ҳозирги раҳбарият римлик мухлисларнинг қалбидан жой олган собиқ футболчи билан ҳамкорлик қилишга тайёр ва бу борада музокаралар якуний паллага келган.

0ee4d8c8a15f0a8e8452bf8c5e2deea657e994e4b86de813030861

“Рома” икки футболчига янги шартнома беради

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто клубга керакли ўйинчилар билан навбатма-навбат янги шартнома имзолаб чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, тез орада 25 ёшли марказий ҳимоячи Жанлука Манчини клубдан янги таклиф олади.

Ҳозир италиялик ҳимоячи икки миллион евро миқдорида маош олмоқда. Асосий таркибнинг муқим ўйинчисига айланган Манчини янги битим тузиш орқали даромадини сезиларли даражада оширилишини кутяпти. Чунки, унинг ҳимоя марказидаги шериги Крис Смоллинг йилига 3 миллион евро олмоқда.

Шунингдек, 28 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Жордан Веретуга ҳам танлаш имконияти берилади.

Франциялик легионерга ҳозирнинг ўзида Англия премьер-лигаси вакилларидан қизиқарли таклифлар бор. Келажаги борасида қайғураётган Верету ишларини тартибга солиш учун агентини алмаштиришга ҳам ҳаракат қилганди.

Манбанинг таъкидлашича, “Рома” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган Верету энг кўп маош оладиган тўрт футболчидан бири. Унга клуб бир мавсум учун 3 миллион евро тўламоқда. Табиийки, ўзаро келишув узайтириладиган бўлса, хизмат ҳақи ҳам кўтарилади.

eqP38Yu

Моуриньо эски шогирдини кутяпти

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто ёзда жамоага таклиф қилинадиган футболчилар қаторига “МанчестерЮнайтед” ҳимоячиси Эрик Байини ҳам қўшди.

Il Romanista нашрининг хабар беришича, римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо 27 ёшли футболчини олишни тайинлаган. Португалиялик мутахассис бу ҳимоячининг имкониятларини жуда яхши билади.

Жозе манчестерликларни бошқарган даврда ивуарлик футболчи унинг қўл остида барқарор ўйин намойиш қилган.

Байи “Манчестер Юнайтед”га 2016 йили “Вильярреал”дан 38 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.  Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

Бугунги кунга келиб, Байи асосий таркибдаги жойини йўқотган. У жорий мавсумда атиги еттита учрашувда кўриниш берди, бироқ бирор самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.

Шу боис, “Манчестер Юнайтед” ҳам фойдаси тегмаётган футболчидан тезроқ қутилмоқчи. Табиийки, айни кучга тўлган пайтда вақтини захирада ўтказаётган Байининг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиёти берадиган клубга ўтишни истаяпти.

Transfermarkt портали Эрикнинг трансфер суммасини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Man_Utd_Jose_Mourinho_Eric_Bailly_1044860.0

Шомуродов ҳолати бўйича тезкор маълумот!

Моуриньо "Реал" ҳужумчисини қайтармоқчи. Кетиш навбати Шомуродовгами?

Можаро Умаровнинг Европадаги фаолиятига чек қўйиши мумкин!

Манчестерликлар “Рома”нинг ҳужумдаги футболчисини чорламоқда. У ким экан?

Шомуродовнинг асосий кучи нимада?

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!