Муросасиз кураш: Ўзбекистон ва Таиланднинг энг кучли томони қайси?

Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг плей-офф босқичи бошланди. “В” гуруҳидан битта ғалаба ва икки дуранг билан чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1/8 финалда Таиланд футболчилари билан тўқнаш келади.

Осиё кубоги ташкилотчиси – Осиё футбол конфедерацияси бўлажак учрашув олдидан ҳар икки терма жамоанинг устун томонлари ҳақида маълумот берди.

Қитъа чемпионатини кузатиб бораётган экспертлар Таиланд терма жамоасининг энг кучли томони мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга эканини таъкидламоқда. Гуруҳ босқичида қатнашган 24 та терма жамоа орасида фақатгина мусобақа мезбонлари – қатарликлар ва таиландликлар бирорта гол ўтказгани йўқ.

65b27d2189e47.image

Таиланд “F” квартетида дастлабки турда Қирғизистонни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин араб футболи вакиллари – Ўмон ва Саудия Арабистонидан очко тортиб олди. Айниқса, саудияликларга қарши ўтказилган сўнгги учрашувда таиландликлар Роберто Манчини шогирдларига гол уриш имконини бермади. Дарвозабон Саранон Ануин пенальтини қайтариш орқали жамоасини кетма-кет иккинчи марта Осиё кубогининг  плей-оффига олиб чиқди.

Таиланд терма жамоасининг яна бир хавфли футболчиси Супачай Чаидед ҳисобланади. У жамоасининг мусобақадаги икки голига ҳам муаллифлик қилган. Умуман олганда, япониялик бош мураббий Масатада Исии таиландликларни 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқишни мақсад қилган. Шунингдек, Қатардаги қитъа чемпионатида ҳам бу жамоа имкон қадар узоққа бормоқчи.

Хўш, Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг мустаҳкам ҳимоясини ёриб ўта оладими?

Саранон Ануинни ўз дарвозасидан биринчи тўпни олиб чиқишги ким мажбур қилади?

Осиё футбол конфедерацияси экспертлари Сречко Катанец бошқараётган терма жамоанинг ҳам устунликларини аниқлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимояда анча тартибли ўйин намойиш қилмоқда. Гуруҳ босқичида учта ўйиндан иккитасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Австралия билан ўйиндаги рақибнинг ягона голи жуда шубҳали пенальтидан киритилди.

Халқаро ташкилот экспертлари жиддий жароҳат олган Игорь Сергеев Ўзбекистон учун Таиланд билан бўладиган учрашувдан олдин катта йўқотиш эканини таъкидламоқда. Чунки тажрибали ҳужумчи Таиланд чемпионатида тўп тепади ва рақиб футболи, унинг ўйинчилари имкониятиния яхши билади.

Шунга қарамай, Осиё футбол конфедерацияси терма жамоамизнинг ҳужумкорлик салоҳиятини юқори баҳоламоқда.

- Таиланддан чақиртирилган ҳужумчи Игорь Сергеев сафдан чиққанига қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Жалолиддан Машарипов ҳамда Аббосбек Файзуллаев қаторида истеъдодли чарм тўп усталари кўп.

IMG_1687

“Оқ бўрилар” бу галги Осиё кубогида Таиланд дарвозасини ишғол қилган биринчи жамоа бўлишга ҳаракат қилади. Шу орқали, ўзбеклар бешинчи бор чорак финалга чиқишга уриниб кўради, - деб ёзди www.the-afc.com расмий сайти.

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги нимчорак финал учрашуви 30 январь куни Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

Осиё кубоги финалида Ўзбекистон билан ўйнасак яхши бўларди!

Ўзбекистон “қора анъана”га чек қўйди ёхуд Қатардаги рекордлар, сенсациялар ва фактлар

 Файзуллаев дарров ўзини кўрсатди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!