Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи
Ads

Олий лига якунларига оид мақолалар трукумини давом эттирамиз. Бу сафар мавсум давомида энг кўп гол урган 7 та ёш футболчи ҳақида тўхталиб ўтамиз.




 

7. Ихтиёр Тошпўлатов ("Сўғдиёна"). 13 ўйин - 5 гол

Ёши: 23

"Сўғдиёна" футболчиси мавсумни ёмон ўтказмади. У 13 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Келгуси мавсумда Ихтиёр янада кўпроқ учрашувда майдонга тушса ажаб эмас.

6. Жамшид Искендеров ("Пахтакор"). 21 ўйин - 7 гол

Ёши: 23

Искендеров ушбу мавсумни ўтган йилгига қараганда яхшироқ ўтказа олди. У 21 та беллашувда, 7 та голга муаллифлик қилди. Бироқ Жамшиднинг ушбу голлари ҳам "шерлар"ни кучли тўртликка кирита олмади.

5. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"). 30 ўйин - 7 гол

Ёши: 23

Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси Машарипов бўлди десак, балки муболаға бўлмас. Жалолиддин 7 та гол урди. У "Локомотив" билан учрашувда "дубл"га эришиб, жамоасига ғалабани туҳфа этди ва шундан кейин терма жамоадан таклиф олди.

4. Достон Хамдамов ("Бунёдкор"). 28 ўйин - 9 гол

Ёши: 20

Ушбу рейтингга кирган энг ёш футболчи Хамдамовдир. Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси чемпионатни 9 та гол билан якунлаб, жамоасининг кумуш медални қўлга киритишида муносиб улуш қўшди.

3. Элдор Шомуродов ("Бунёдкор"). 27 ўйин - 10 гол

Ёши: 21

Шомуродов мавсум мобайнида 10 марта рақиблар посбонларини ранжитишга муваффақ бўлди. 21 ёшли ҳужумчи ажойиб ўйинларидан кейин, терма жамоа сафида доимий тарзда асосий таркибда майдонга тушгани ҳам бежиз эмас.

2. Игор Сергеев ("Пахтакор"). 15 ўйин - 11 гол

Ёши: 23

Сергеев биринчи даврада 15 учрашувда 11 та гол уриб, Хитой чемпионатига йўл олди. "Пахтакор"нининг бир йўла уч нафар ўйинчиси ушбу рейтингдан ўрин олганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

1. Шохруз Норхонов ("Обод"). 29 ўйин - 14 гол

Ёши: 23

Мавсумнинг энг сермаҳсул ёш тўпурари Норхонов бўлди. Шохруз "Обод" таркибида 29 ўйинда 14 та гол киритди. Келгуси мавсумда 23 ёшли ҳужумчини Олий лиганинг бирор гранд жамоаси сафида кўрсак ҳам ажаб эмас.


 

Фурқат Юсупов тайёрлади

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи