Ўрунов бу ҳақиқатни тушуниб етиши керак!

Бир муддат “Уфа”да бош мураббийлик қилган Рашид Раҳимов жамоани қийин вазиятдан қутқара олмаганидан кейин ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан эди. Тажрибали мутахассис “Спорт экспресс” нашрига берган интервьюсида ижара асосида “Уфа”да ўйнаётган “Спартак” ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

6187098cbe91d21a0d9f65618e6632f05d92564b2a787971897236_1

Январда таркибни янгилаб юбордингиз...

- “Уфа”ни ижарада ўйнаган Данченко, шунингдек, Алиев, Карп, Тилль, Бизяк, Агаларов, Бородин, Алибеков ва Фольмер тарк этди. Уларнинг ўрнига беш нафар янги футболчи олинди. Ўрунов, Бауэр, Бизоза ва Милетич чемпионат ўйинлари бошланишига атиги бир неча кун қолганида келди. Қишки йиғинларда эса, атиги 17 нафар ўйинчи билан машғулот ўтказдик.

- Сиз Ўрунов ҳақида гапирганингизда унинг майдонда жамоа учун эмас, ўзи истагандек ўйнашини кўп бора таъкидлаган эдингиз. Унинг ўйини ўхшаяптими?

- Ҳа. Ўруновнинг ҳақиқатан техникаси зўр, тезкор ва бирга бир вазиятда ҳар қандай рақибни алдаб ўтишга қодир. Биз унга кўп бора бу хусусиятларидан майдон марказида эмас, рақиб жарима майдончаси яқинида фойдаланиш кераклигини тушунтирганмиз. Майдон ўртасида тўп йўқотилса, рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетади. Бундан ташқари, Остон Ўрунов рақибни алдаб ўтганидан кейин олдинга югурмай, секинлашади ва рақобатчасини иккинчи марта алдашга ҳаракат қилади, кераксиз финтларга берилиб кетади.

- У шуни тушунмаяптими?

- Нега ундай деяпсиз? Остон ақлли ва тарбияли йигит. Лекин иштиёқи  ҳам баланд. Бундан ташқари, Ўрунов майдонда эркин ижодкор эмаслигини англаб етиши, бу ҳақиқатни тан олиши керак. “Уфа”га ўхшаган клубларда эркин ижодкорларга умуман эҳтиёж йўқ.

- Уни ўзгартириш мумкиндир...

- Ўрунов ҳимояга қайтиб ўйнаши керак. Бу унинг қўлидан келади, кучи бемалол етади. У тезкор. Рақибни ёпишни, курашишни ва  тўпни олиб қўйишни жуда яхши ўзлаштирган.  Олдинги чизиқда эса, ҳужумни самарали якунлаш устида ишлаши керак. Айниқса, катта тезликда бўш зонага кириб, рақибни алдаб, дарвозага зарба беришда бу муҳим. Ёки жамоадошига қулай тўп оширишса ҳам бўлади.

Q9tNeuVdmsM

- Ўрунов учун энг мос позиция қайси?

- Бу ўйин схемасига боғлиқ бўлади. Ўзбек футболчиси таянч зонада ҳам, ҳужумчи ортида ҳам ўйнай олади. Энг муҳими, у ўзини жамоа манфаатлари учун ўйнашга мажбурлаши, тактик томондан тўғри ҳаракат қилишни ўрганиши керак. Баъзан керакли жойларга бориш ўрнига кузатиш билан чекланиб қоляпти. Агар Остон мен айтган жиҳатларни кучайтирадиган бўлса,  ўз ўйини билан янги босқичга кўтарилади.

Остон Ўрунов жорий мавсум охирига қадар “Уфа”да тўп тепади. Уфаликларда  ёзги трансферлар вақтида уни 3 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор. Умуман олганда эса, Остон Ўрунов келаси мавсумни қайси жамоада бошлаши мавҳумлигича қолмоқда.

Ўруновни муҳим ўйинда кутишмоқда!

Ўруновнинг трансфери нима бўлади?

Шомуродовнинг устози Ўруновни “Спартак” юлдузига айлантириши мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!