Ўрунов қаттиқ шуғулланяпти. Бугун дебютни кўрамизми? (фото)
Россия премьер-лигасида олтинчи турнинг дастлабки учрашуви Москва шаҳрида “Спартак” ва “Арсенал” ўртасида бўлиб ўтади.
“Спартак” расмий сайти учрашув олдидан ўтказилган сўнгги машғулотдан энг қайноқ суратларни эълон қилди. Ушбу расмлардан бирида “Спартак”нинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов бор кучи билан югураётгани акс эттирилган.
Остон Ўрунов “Спартак”нинг сўнгги учта учрашувида қайдномага киритилди. Демак, коронавирусдан тузалган футболчимизнинг жисмоний ҳолати футбол ўйнаш талабига жавоб беради.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари бугун Остон Ўруновнинг дебютини кутмоқда.
“Спартак” – “Арсенал” учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Фикрлар