Италиялик мухлислар Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

А Сериянинг янги мавсумида ҳужум чизиғида етарлича муаммоларга дуч келаётган “Торино” раҳбарияти “Рома”да ўйин амалиётига эга бўлмаётган Элдор Шомуродовни январда ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Туринликлар кейинги йиллардаги асосий тўпурари Анреа Белоттига муносиб ўринбосар қидирмоқда. Белоттининг ўзи “Торино” билан шартномаси якунланганидан кейин “Рома”га кўчиб ўтди.

Жозе Моуриньо Шомуродовни захирада олиб қолиб, Белоттининг хизматидан кўпроқ фойдаланмоқда.

BIG-Shomurodov-allenamento

“Торино” январда асосий ҳужумчи позициясига бир нафар форвард олади. Туринликлар рўйхатига турли жамоалардан бир неча футболчи номи киритилган. Улар орасида Шомуродов асосий номзодлардан ҳисобланади.

Турин клуби мухлислари Шомуродов трансферига муносабат билдирмоқда. Эътиборингизга, италиялик футбол ишқибозларининг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Diomede:

Петаньяни оламизми, Шомуродовними?

Jekke:

Шомуродовга ўхшаган ўйинчи “Торино” учун анча қулай. Уни бирданига сотиб олиш қийинлигини биламан, лекин ижара масаласини ҳал қилса бўлади. Бу йигитга мунтазам ўйнаш имконини бериш керак.

Def Junior:

Жамоа ҳужумида Пеллегри ва Санабрия қолганидан кейин “Торино” олдинги чизиқда муаммоларга дуч келиши аниқ эди. Энди клуб раҳбарияти январда келиб, июнь охиригача камида ўнта ва ундан кўп гол ура оладиган ижрочи топиши керак.

Петанья “Наполи”даги тажрибасидан кейин сўниб бормоқда ва СПАЛ даражасига тушиб қолди. Шомуродов эса, 5-6 та гол ура ура олишини кўрсатган.

Хуллас, жамоага жисмонан бақувват марказий ҳужумчи керак. Бу вазиятда харажатдан қочмаслик зарур.

Armandingo:

Петаньяни нима қиламиз? Яхшиси Шомуродовни олиб келинглар

Nick:

“Торино”да олдинги чизиқда яхши ўйинчилар бор, агар қулай нарх айтилса, Элдорни олиб келиш зўр вариант бўлади.

jabali59:

Моуриньо қандай қилиб Шомуродовнинг ўйинини кўра олмаяпти? Нега Элдорни ўйнатмаяпти? Агар у “Торино”га ўтса, ўзи учун ҳам анча фойдали бўлади. Клуб раҳбарияти харажатдан қочмаса бўлгани...

Сarlop97:

Шомуродов асосий нишонимиз!

be8f72380a0b5ead27f281584c00d96b

Изоҳлардан кўриниб турибдики, туринлик мухлислар ҳам Элдор Шомуродов трансферини қўллаб-қувватламоқда. Январда ўзбек ҳужумчисини олмоқчи бўлган клублар “Рома” билан келишиб олишига тўғри келади.

Ҳозирнинг ўзида ҳамюртимизга “Торино” ва “Болонья”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Кузатида давом этамиз, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Шомуродов қайси жамоани танлайди?

Шомуродовнинг вазифаси бошқа футболчига юкланди!

Абдухолиқов янги асрнинг энг зўр легионер тўпурари бўлиши кутилмоқда!

Шомуродов кетади(ми?)...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!