Ads

Мадриднинг "Реал" жамоаси тарихидаги рекордчилари ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Қуйида клуб таркибида турли хил мусобақаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар билан танишишингиз мумкин.

Еврокубоклар ва Чемпионлар лигасида энг кўп майдонга тушган футболчи - Икер Касильяс
Касильяс яна икки кўрсаткич бўйича ҳам пешқадамлик қилмоқда. Чемпионлар лигасида 152, еврокубокларда эса 155 ўйин ўтказган Икерга бу борада ҳам рақобатчи йўқ.

Кубок эгалари кубогида энг кўп майдонга тушган футболчи - Гоё Бенито
Клуб тарбияланувчиси бўлган Бенито 1966-1982 йиллар давомида жамоа таркибида 317 ўйин ўтказган. Ана шу баҳсларнинг 16 таси кубок эгалари кубоги мусобақасига тўғри келади.

УЕФА кубоги (Европа лигаси)да энг кўп майдонга тушган футболчи - Мичел
"Реал" тарбияланувчиси бўлган яна бир футболчи Мичел жамоа таркибида 1982-1996 йилларда тўп сурган. У УЕФА кубогида 44 та учрашув ўтказиб, ушбу турнирда икки марта ғолиб чиққан.

УЕФА суперкубогида энг кўп майдонга тушган футболчилар - Икер Касильяс, Роберто Карлос, Рауль
Дарвозабон, ҳимоячи ва ҳужумчи позициясида тўп сурадиган юқорида номи қайд этилган уч футболчи Европа суперкубогида уч мартадан майдонга тушишга муваффақ бўлишган.

Қитъалараро кубогифа энг кўп майдонга тушган футболчилар - Фернандо Ерро, Роберто Карлос, Рауль
Мазкур уч ўйинчи эса қитъаалараро кубоги турнирида учтадан ўйин ўтказиб, клуб рекордлар китобига киришган.

Клублар ўртасидаги жахон чемпионатида энг кўп майдонга тушган футболчи - Икер Касильяс
Касильяс 2000 ва 2014 йилги клублар ўртасидаги мундиалларда жами 5 та учрашувда иштирок этган. Икер 2014 йили мазкур мусобақанинг олтин медалига эга чиққан.

Энг кўп учрашув ўтказган хорижлик футболчи - Роберто Карлос
Бразилиялик супер зарбалар устаси Роберто Карлос "галактикос" учун 527 та учрашув ўтказган. Бу натижа унга клуб тарихида энг кўп майдонга тушган хорижлик футболчи деган номни туҳфа этди.

 

Фуркат Юсупов тайёрлади

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи