“Рома”: Белотти келавер, Шомуродовнинг ўрнига бошқаси кетди!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо эркин агент мақомида юрган Андреа Белоттини ўз жамоасига таклиф қилган эди.
Италия терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома тузиш учун римликлар ўз ҳужумчиларидан бирини сотиши талаб этиларди. Жозе Моуриньо Белоттининг Элдор Шомуродов ўрнига олинишини маъқуллади.
Гарчи легионеримизга Италия, Германия, Англия, Франция, Туркия, Саудия Арабистони каби мамлакатлар клубларидан қизиқиш бўлгани ва улардан айримлари аниқ таклифлар билан чиққарига қарамай, Шомуродов трансферини амалга ошириш имкони бўлмади.
Ҳозирча, ҳамюртимиз атрофидаги трансфер хабарлари анча тинчиб қолди.
“Рома” билан шахсий шартнома бўйича келишиб, бошқа клублар чорловини қабул қилмай, Элдорнинг кетишини кутаётган эди. Чунки “Рома” молиявий фэйр-плейни бузмалик учун таркибдаги ҳужумчилардан биридан воз кечиши талаб этиларди.
Трансфер мавсуми якунланишига бир неча кун қолганида “Рома”даги вазият ўзгариб, ўтган мавсум Моуриньо кашф қилган Феликс Афена-Гьян кетадиган бўлиб қолди. 19 ёшли ҳужумчига “Кремонезе” оғиз солди. Кремонезеликлар истеъдодли ҳужумчи учун олти миллион евро бадал ва уч миллион евро бонус тўлашга кўнди. Шу тариқа, Феликс Афена-Гьян “Кремонезе” тарихидаги энг қиммат трансферга айланиш арафасида турибди.
Энди Андреа Белотти ҳам римликлар билан ҳамкорликни расмийлаштириш имкониятига эга бўлади.
Ҳозирча, ўзбекистонлик футбол ишқибозларини қизиқтирган асосий масала – Элдор Шомуродов трансфери мавҳумлигича қолмоқда. Ҳамюртимиз фаолиятини Италияда давом эттириш истагини билдириб, четдан келган таклифларни муҳокама қилмагани айтилмоқда.
Сўнгги даъвогар сифатида эътироф этилган “Болонья” бир неча ҳафта музокара олиб бориб, деярли келишувга эришган. Фақат болоньяликлар “Рома” спорт директори Тьягу Пинто ўзбек футболчисининг трансфер бадалини 14 миллион еврога баҳолаётганини қиммат деб ҳисобламоқда. Римликлар эса, ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезаётган ва бош мураббий Синиша Михайлович бу вазифани айнан Элдор Шомуродовга топширишни истаётганини инобатга олиб, “Болонья”нинг 10 миллион евролик таклифини қабул қилмай турибди.
Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Рома” А Серия, Италия кубоги ва Конференциялар лигасида жами 22 та учрашувда қатнашиб, бир жуфт тўп киритган ганалик ёш ҳужумчи ўрнига, клублар миқёсида 390 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 158 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 35 та голли пас узатган тажрибали тўпурарга эга бўлмоқда.
Жозен Моуриньо ишонч билдирмаётган Элдор Шомуродов эса фаолияти давомида клублар миқёсида 221 та ўйинда ўз ҳисобига 45 та гол ҳамда 23 та ассист ёздириб қўйган ва ўзига имкон берилишини кутмоқда.
Европа клублари назарига тушган легионеримиз яна гол уриб, жамоасини биринчи ўринга кўтарди!
Жамоасига илк ғалабани келтирган футболчимиз энг зўрлар қаторидан жой олди!
Шомуродов Россияга қайтадими?
“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!
Фикрлар