“Рома” мухлислари Шомуродовнинг кетишига муносабат билдиряпти!

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто “Специя”да ижара муддати тугаган Элдор Шомуродовга бошқа жамоа топишга ҳаракат қилмоқда.

Катта эҳимол билан Жозе Моуриньо кейинги мавсумда ўзбек ҳужумчисига бошланғич таркибдан жой бермайди.  Элдор яна захирада ўтириб, ўйин амалиётисиз қолиб кетиш мумкин.

Eldor_MP1_6935

Айни пайтда Туркия чемпиони “Галатасарой” Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорини ижарага олиш бўйича римликлар билан музокара олиб бормоқда.

Турк гранти мавсум якунлангач, икки тўпурари – Мауро Икарди ва Бафетимби Гомис билан хайрлашди. Аргентиналик ҳужумчи ўтган чемпионатда 22 та гол уриб, чемпионликка катта ҳисса қўшди. Франциялик форвард эса рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилганди.

Туркия футбол федерацияси қарорига кўра, туркий мамлакатлар футболчилари Суперлигада легионер ҳисобланмайди. Шу боис, “Галатасарой” Шомуродовни олишга қаттиқ киришган. Бундан ташқари, улар хорижлик машҳур форвардни ҳам олиб келишни режалаштирмоқда.

Римлик мухлислар Шомуродовга бўлаётган қизиқишларга ўз муносабатини билдирмоқда. Sports.uz портали эътиборингизга “Рома” ишқибозларининг фикрларини ҳавола этади.

Forza Roma:

Шомуродов яхши савиядаги ҳужумчи. Клубдагилар унга имконият бермаяпсизлар. Элдор ўз мамлакати терма жамоасида доим гол уряпти. “Рома”га келган пайтда ҳам дарров гол уришни бошлаб, керакли ҳужумчи эканини кўрсатганди. Кейин қимматбаҳо Тэмми Абрахам келганидан кейин унга етарли имкон берилмади.

Ale:

Клубдагилар Шомуродовдан бошқаларга ҳам шундай қилган.

Tiago Finto:

У тез орада яна ўз даражасига қайтади.

Ginko3:

Бир учрашув давомида ҳеч қачон 20 дақиқадан кўп ўйнаш имкони бўлмади. Бу жуда қийин вазият. Бу жаноб Моуриньонинг топишмоқларидан бири. Ўрнида бўлганимда мен Шомуродовга имкон берган бўлардим.

La Scimmia Nuda:

Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйини ҳақида гапни давом эттирайлик. Япония, Хитой ва Швеция терма жамоаларига гол уриш осон эмас. Элдор буни уддалаган.

Ivan3:

“Специя” ва “Верона” ўртасидаги плей-офф учрашувида Шомуродов пенальти ишлаб, мухлисларга умид бағишлади. Нзола бу имконни барбод қилиб, бутун ўйин давомида бўшашиб юрди. Шомуродов унинг позициясида ўйнаши керак эди. Элдор қарши ҳужумларда ўйнайдиган жамоага мос.

Vegemite:

Танловда хато қилмаслик керак. Шомуродовни сотиб юборишда шошилмаслик шарт. Тэмми Абрахамнинг  узоқ муддатга сафдан чиққани, Андреа Белотти барқарор эмаслиги учун ҳам Элдорни сақлаб қолиш керак.

Blouson Noir:

Бу фикрга қўшиламан. Бугунги кунги ҳолат шуни тақозо этади. Абрахам кейинги йилнинг бошигача сафдан чиққан. Пауло Дибала кетма-кет иккита ўйинда барқарор ўйнолмайди.  Белоттининг уринишлари ҳам самарасиз.

Шомуродовни ҳеч бўлмаганда январгача таркибда сақлаб қолиш керак. Ундан фойдаланиш мумкин.

Risposta:

Шомуродовни жамоада олиб қолиш керак. Келаси мавсум учта турнирда қатнашишимизни инобатга олсак, универсал ҳужумчи сифатида Элдорга иш топилади. Ҳали нархи ошади. “Специя”даги ўйинидан кейин уни қимматга трансфер қилиш қийин.

Ddrmaancheno:

Шомуродов бўйи баланд бўлишига қарамай, анча чаққон ва тезкор. Техникаси зўр, зарбаси аниқ ва кучли. Айни карьера қиладиган ёшда.

Тўғри, “Специя”да ўзини кўрсата олмади. Лекин терма жамоада мунтазам гол ураётгани кўп нарсадан далолат беряпти.

Белоттига Элдордан кўра кўпроқ имкон берилди. Италиялик ҳужумчи уларнинг барини кўкка совурди. Агар Моуриньо Шомуродовга яна имкон бермаса, бир томондан бахтини бошқа жамоаларда синаб кўриши керак.

Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига доир

Боксчимиз сенсация кўтарган рақибини финалда “дўппослади”!

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Абдурахмон лидер
03/07/2023 21:28
Ростан италянларнинг фикрими бу тўқиб ёзилган ижодми?
&
Uzbek ligion
06/07/2023 21:41
Qaerdagi speseiya uyinini eldorni kuzatish uchun xamma uyinini kurdim. Speciyada ijrochilar xammasini saviysi pas. Xyjumchiga saviyali sheriklar bulmasa u xech nima qilolmaydi ekan
Шухрат Хусаинов
04/07/2023 09:43
Олга золотой запас
Farhod Ziyayev
04/07/2023 05:21
Италияликларнинг акли ишласа яна битта Узбек футболчи олиши керак туп билан таъминлаш учун. Иккаласини тандем килиб тушириши керак уйинда. Хам Узбекистондан келиб уйинчи олишса ошиб борса 1.000.000 еврога олишади.