Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига доир

Элдор Шомуродов мураккаб даврларни бошдан ўтказмоқда. Куни кеча 28 ёшни қаршилаган ҳужумчимизнинг келаси мавсумни қаерда бошлаши ҳамон мавҳум бўлиб турибди. 30 июнь куни Шомуродовнинг “Специя” билан ижара шартномаси тугади. Энди у расман “Рома” футболчиси. Лекин Жозе Моуриньо янги чемпионатда ўзбек футболчиси хизматидан фойдаланиши ноаниқлигича қолмоқда.

Хорижлик экспертлар Шомуродовнинг Италиядаги фаолияти ва учта жамоадаги кўрсаткичларини таҳлил қилиб чиқди.

Sports.uz портали мутахассисларнинг хулосаларини эътиборингизга ҳавола этади.

Элдор Ўзбекистон футболининг фахри. “Ростов”дагилар учун ҳам афсонавий ўйинчи. Илк имкониятдаёқ Италияга кўчиб ўтди. Қисқа фурсат ичида “Женоа” фанатлари ёқимтойига айданди. Клуб тарихига ўз номини муҳрлаши мумкин эди. Бироқ, каттароқ клубларда тўп тепишни маъқул кўрди.

Шомуродов – “Женоа” юлдузи

Элдор “Женоа”га кўчиб ўтганидан кейин дарров ўзини кўрсатди. Мураббийлар штаби қарорига кўра, фақат бир марта захирада қолдирди. Генуяликлар сафида тўртинчи учрашувидаёқ “Парма” дарвозасига кучли бешлик чемпионатларидаги дебют голини урди.

“Женоа” учрашувларда 3-5-2 ва 4-4-2 тактик схемасидан фойдаланарди. Бу айнан Шомуродовга ҳар томонлама мос услуб. Ҳамма Элдорнинг тезкорлиги ва курашувчанлигига тан берди. Шомуродов ортиқча ҳаракат қилмасди, замонавий футбол намойиш қиларди. Тўпга бир-икки тегиниши билан жамоадошларига узатиб юборарди. Ҳар икки оёқда кучли зарба бера олиши ҳам ютуғи эди.

Шомуродов жамоа учун ўйнайдиган футболчи. Голли паслар узатишга уста. “Женоа”да жамоадошлари билан жуда тез тил топишдди. Дебют мавсумида А Серияда 32 та учрашувда саккизта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Бу Италия юқори дивизионидаги дебютант ҳужумчи учун ижобий кўрсаткич.

166242_680

Ўзбек форвадига “Ювентус” жиддий қизиқди. Бироқ, Элдор Моуриньо бошқараётган “Рома”ни танлади.

“Рома” варианти катта хато бўлиб чиқди

“Рома” 2021 йилнинг ёзида ҳужум чизиғини янгилашга қарор қилганди. Элдор Шомуродов жамоанинг фахрий ҳужумчиси Эдин Жеко ўрнини босиши кутилганди. Баланд бўйли ўзбек ҳужумчиси Жеконинг вазифаларини уддалай оларди.

Жозе Моуриньо кутилмаганда ўзи билан яхши таниш бўлган Тэмми Абрахамни олиб келди ва Жеконинг ўрнида ўйната бошлади.

Вазиятга мослашиш учун Шомуродовга универсаллик етишмади. “Женоа”да маҳорат билан уддалаган ишларини Рим клубида кўрсата олмади. Унга ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғиги боғлаш топширилганди. Қанотда мураббий кутган ўйинни намойиш қилолмади. Ўзбек ҳужумчисининг иқтидорини ҳеч ким тортиб олгани йўқ. Лекин унинг менталитетижа тажовузкорликнинг йўқлиги Моуриньо жамоасига тўғри келмайди.

Бир сўз билан айтганда, Шомуродов топ-клубдаги рақобатга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Римдаги дастлабки мавсумда Тэмми Абрахам Элдорга “нон” қолдирмади.

“Рома”даги иккинчи мавсумнинг биринчи ярмида Шомуродов умуман ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Моуриньо уни бир неча маротаба қисқа вақт майдонга туширди. Элдор Европа лигаси саралашида гол ургани ҳам португалиялик мураббийнинг муносабатини ижобий томонга ўзгартиргани йўқ.

ae2d3ffd3a45b7e4d15e047e26f92989

Шомуродов ўзини ҳам, “Специя”ни ҳам қутқара олмади

“Рома” қишки трансферлар вақтида ўзбек легионерини “Специя”га ижарага берди. Жозе Моуриньо бу Шомуродов ўзини кўрсатиши учун янги имконият эканини таъкидлади.

Бироқ, бу жамоада ҳам легионеримиз ўз салоҳиятини кўрсата олди, дейиш қийин. Шомуродов қисқа фурсатди яна захира ўйинчисига айланди. Жароҳатдан қутилиб, майдонга қайтган Мбала Нзола голлари билан Элдорни яна захирага михлаб қўйди.

Шомуродовнинг “Специя”да ёрқин ўйинлари кам бўлди. Кўпроқ, қулай вазиятларни бой бериб, ғалаба тўпини киритолмаган ҳолатлари эсда қолди. Ярим мавсумда фақатгина битта гол урганини ижобий натижа сифатида қабул қилиб бўлмайди.

“Специя”да Элдор жамоадошлари билан етарли даражада тил топиша олмади. Айрим ўйинларда бу панд берди.

“Специя”нинг А Серияда қолиш учун “Верона”га қарши ўтказган сўнгги ва ҳал қилувчи учрашувни Элдор Шомуродов фойдасига ёзиш мумкин. Мана шу баҳсда ўзбек ҳужумчиси нималарга қодирлигини кўрсатди.

Шомуродов ўйинда жамоаси учун пенальти ишлаб берди, рақиб ҳимоячисининг майдондан четлатилишига сабабчи бўлди. Мавсум қаҳрамони бўлган Мбала Нзоланинг 11 метрлик нуқтадан берган зарбаси ноаниқ кетди ва бир зумда мухлислар учун антиқаҳрамонга айланди.  Шу куни Элдор охиригача курашди. Жамоадошининг голига ҳаммуаллиф бўлди. Шомуродов “Специя”нинг шу баҳсдаги энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилди.

spezia-verona

Бироқ, ҳамюртимизнинг ҳаракатлари “Специя”ни А Серияда олиб қолишга етарли бўлмади. “Верона” 3:1 ҳисобида зафар қучиб, рақини қуйи лигага кузатиб қўйди.

Шомуродов гол уришни унутгани йўқ

Шомуродовнинг А Сериядаги кўрсаткичларига қараб, гол уришни унутиб қўйди, дейишга шошилманг. Маҳоратли форвард Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги ўйинларда тинимсиз гол урмоқда.

Миллий жамоамиз сардори халқаро миқёсда 65 та учрашувда киритган тўплари сонини 37 тага етказиб олди ва бу борада рекорд натижа қайд этди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Шомуродов А Серияда ўзига мос жамоа топсагина яна фаолияти жонланиб кўтади. Айрим экспертлар юқори дивизионга қайтган “Женоа” вариантига эътибор қаратишни таклиф қиляпти. Генуяликлар ҳозир таркибини А Серияга мослаштириш билан шуғулланяпти ва уларга яхши савиядаги ҳужумчи керак.

uzb_tjk_sports_uz-46

Бундан ташқари, Элдор Шомуродовга Туркиянинг “Галатасарой” ва Грециянинг ПАОК клубларидан таклиф бўляпти. Трансфер ойнаси охиригача А Серия клублари ҳам ўзбек ҳужумчисига оғиз солиши кутиляпти.

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
03/07/2023 16:50
Шомуродов факат тожикларга.киргизларга Туркменистанга гол ура олади