“Рома”да Шомуродов бўйича вазият ўзгарди

Chery Tigo 7 PRO

“Рома” мутасаддилари Элдор Шомуродовни бошқа жамоага ўтказишни уддалай олмади. Гарчи ўзбек футболчисига  Италия, Англия, Германия, Туркия томонлардан бир неча клублар қизиқиш билдирган бўлса-да, жиддий музокараларга  фақатгина “Болонья” киришди.

Бу жамоа бош мураббийи Синишиа Михайлович ҳужум чизиғини ўзбек футболчиси ёрдамида кучайтиришга бел боғлаган ва бу трансферга жиддий қизиқаётган эди.

f953db8637977f9871c951e36e8189e9

Томонлар бир неча ҳафта давомида музокара олиб борди. Сўнгги босқичда “Болонья” легионеримизни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсум ижарага олишни ва келаси ёз 11 миллион евро тўлашни таклиф қилди.

“Рома” бир йил муқаддам Жозе Моуриньо талаби билан ўзбек ўйинчисини шошилинч тарзда анча қиммат – 18 миллион еврога харид қилгани боис, сўнгги паллада “Болонья”дан Элдор учун 15 миллион евро талаб қилди.

Il Tempo нашри экспертлари айнан мана шу масала туфайли Шомуродовнинг “Болонья”га трансфери ўхшамай қолганини таъкидламоқда.

Жозе Моуриньо ёзда ўз жамоасига Пауло Дибала, Жоржиньо Вейналдум, Неманья Матич каби юлдузларни қўшиб олганига қарамай, ҳали тўхтамоқчи эмас. Португалиялик мутахассис эркин агент мақомида юрган энг қимматбаҳо футболчи – Андреа Белоттини Римга олиб келишга қарор қилган.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича бир тўхтамга келган. Лекин “Рома” молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун бир ҳужумчидан қутилган тақдирда Белотти билан шартномани расмийлаштиради. Кетши керак бўлган ҳужумчи сифатида Элдор Шомуродов тилга олинган. Бироқ, “Болонья” билан келишув барбод бўлганидан кейин “Рома”да вазият ўзгаргани айтилмоқда.

Хориж нашрларининг ёзишича, “Рома” спорт директориТьягу Пинто энди Стефан Эл-Шаарави трансфери бўйича ишлайдиган бўлди. Италиялик ҳужумкор футболчига А Сериянинг ўзидан бир неча таклифлар бўлиши кутиляпти.

Эл-Шаарави ва Шомуродов ҳужум чизиғида Тэмми Абрахамнинг ўринбосари бўлиш учун ўзаро рақобатчи ҳисобланади.

29 ёшли Стефан фаолияти давомида клублар миқёсида жами 416 та учрашувда майдонга тушиб, 112 та гол ва 47 та ассист муаллифи бўлган. Унинг трансфер суммаси айни пайтда 6 миллион еврони ташкил қиляпти.

Элдор Шомуродов эса профессионал футболчи сифатида Ўзбекистон, Россия ва Италия юқори дивизионларида клублар миқёсида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган.

6YXUwGFC4KteWUwChRnVEVk6RveZ5Xgx0enV8qqd

“Рома” ҳар икки ҳужумчи ўрнига таклиф қилаётган Андреа Белоттининг кўрсаткичлари анча сермаҳсул. 28 ёшли тўпурар ўзи иштирок этган клубларда 390 та ўйинда 158 та гол муаллифи бўлган ва 35 марта жамоадошларини голли пас билан таъминлаган.

Шомуродовга ҳеч қачон харидор бўлмаганмиз!

“Рома” Шомуродов учун сўраётган янги нарх “Болонья”ни жумбушга келтирди!

“Рома”нинг бу ўйинчиси Шомуродовни чиқиштирмаяпти!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Odil Kilichov
11/08/2022 15:31
Хеч нимага тушунмадим нималар ёзган ?