Роналду “Ювентус”да исён кўтарди, легионерлар унга қўшилди

“Ювентус” тўпурари Криштиану Роналду клуб раҳбарияти билан жанжаллашиб қолди. Можаро коронавирус карантини оқибатида келиб чиқди.

Маълумотларга қараганда, Турин клубининг икки ходимида коронавирус аниқлангач, “Ювентус” раҳбарияти барча футболчиларни яқин орада жойлашган меҳмонхонада карантинга олишга қарор қилади.  Бунгача ўйинчилар икки марта тест топшириб, манфий натижа олган эди. Тиббий протоколга кўра, орадан бир неча кун ўтказиб, учинчи тест олиниши керак эди. Агар улар карантинга олинса, терма жамоалар йиғинига етиб бора олмасди.

Роналду Португалия терма жамоаси ихтиёрига етиб бориш учун карантинда ўтириш фикрига қарши чиқади. У жамоадошлари олдида клуб раҳбариятига овозини кўтарган ҳолда, норозилигини билдириб, жанжал чиқаради ва терма жамоа ихтиёрига кетиб қолади. Бу воқеага гувоҳ бўлган бир гуруҳ хорижлик футболчилар, хусусан, Пауло Дибала, Хуан Куадрадо, Данило, Родриго Бентанкур ва Мерих Демирал 35 ёшли ҳужумчидан ўрнак олиб, ўз мамлакатлари терма жамоаларига отланди.

Ҳозирча, бу можаронинг оқибати ҳақида маълумот берилмаяпти. Ҳаммаси Криштиану Роналду терма жамоадан клуб ихтиёрига қайтиб борганда муҳокама қилиниши кутилмоқда.

“Барса” юлдузи Роналдунинг олдига кетмоқчи

Улар Роналдуни енгиш йўлида бирлашмоқчи

Роналду гол урадиган бутсасини кўз-кўз қилди (фото)

Роналдуни тунаб кетишди

Шомуродовдан Роналду билан рақобатга қодирлигини сўрашди. Жавоб оригинал бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!